Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Алишер Аҳмедов: "Мальдив чемпионати савияси ҳам чакки эмас"

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболига бефарқ бўлмаган мухлислар хорижий мамлакатларда тўп сураётган легионерларимиз фаолияти билан ҳам доим қизиқиб туришади.Ҳозир эътиборингизга яна бир легионер футболчи, тўғрироғи, дарвозабон билан қилган суҳбатимизни ҳавола этамиз.

Алишер Аҳмедов – ҳозирда Мальдив ороллари чемпиони “Нью Радиант СК” жамоаси дарвозасини қўриқлайди. ОФКнинг футболи жадаллик билан ривожланиб бораётган аъзо мамлакатларидан бири саналадиган Мальдив оролларининг байроқдор жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимизнинг фаолияти қандай кечаётгани ҳақида 27 ёшли дарвозабон билан суҳбат қурдик.

- Салом, Алишер. Фаолиятингиз яхши кечмоқдами?

- Ҳа, раҳмат! Барчаси жойида, жамоамнинг асосий таркибида майдонга тушяпман. Мунтазам ўйин амалиётига эга бўляпман. Умуман олганда, ишларим ёмон эмас.

- Кўплаб мухлисларимиз учун қизиқ, қандай қилиб “Нью Радиант СК” жамоаси аъзосига айландингиз?

- Ўтган мавсумни Қозоғистон чемпионатида "Гефест" сафида ўтказгандим. Сўнг қишда “Локомотив” жамоаси йиғинларида иштирок этдим. Вадим Абрамов мени йиғинларда синаб кўрди. Барчаси кўнгилдагидек кетаётганди. Аммо мен “Локо”нинг захирасида ўтиришни истамадим. Ҳозир айни ўйнайдигн ёшдаман. Шу боисдан “темирйўлчилар” сафида қолмадим. Бу орада Мальдив ороллари жамоасидан таклиф тушди. Биринчидан, бу янги ва шу билан биргаликда қизиқарли чорлов эди. Қолаверса, “Нью Радиант” халқаро майдонда ҳам ўзига яраша обрўга эга жамоа экан. Шуни инобатга олган ҳолда бу жамоага ўтишга қароқ қилдим.

NEW_RADIANT SC.jpg

- Хўш, янги жамоадаги таассуротлар қандай? Клуб сизга маъқул келдими?

- Таассуротлар фақат ижобий! Жамоа ҳам, ундаги футболчила ва мураббийлар ҳам менга маъқул. Барча-барча билан яхши чиқишиб кета олдим. Жамоа анча аҳил. Керак пайти ҳамма бир-бирига ёрдам беради. Ўйин борасида ҳам шуни таъкидлай оламан. “Нью Радиант” кўрсатадиган ўйинлари орқали ўз мухлисларини шод эта олади.

- Тил борасида муаммо бўлмаяптими? Маҳаллий тилни ўзлаштириб олдингизми?

- Жамоадошларим билан мулоқотга киришишда умуман муаммо йўқ. Инглиз тилини яхши ўзлаштирганман. Шу сабабдан жамоадошларим ва мураббийлар билан инглизчада суҳбат қурамиз. Бу борада қийналаётганим йўқ.

Maldiv orollari chempionati.jpg

- Бу йил “Нью Радиант” жамоаси ОФК кубоги баҳсларида қатнашди…

- Ҳа, “Нью Радиант” – Мальдивда энг номдор ва кучли жамоа. Мамлакат чемпионлиги қўлга китилгани боис жамоа ОФК кубогида ўйнаш имконига эга. Бу мавсумда ҳам клубимиз ОФК кубогида иштирок этди. Гуруҳ босқичида бир қатор яхши ўйинлар ўтказидик. Аммо якунда бироз омад етишмади ва гуруҳдан чиқа олмадик. Лекин гуруҳ баҳслари давомида намойиш қилган ўйинларимиз орқали мухлисларимизни хушнуд эта олдик, деб ўйлайман.

- Сиз бундай йирик масштабдаги турнирда илк бор иштирок этдингиз… Таассуротлар қандай?

- ОФК кубогида ўйнаш – мен учун жуда ката тажриба бўлди. Халқаро майдонда бир қатор кучли жамоаларга қарши ўйнаш орқали ўзимга жуда фойдали сабоқларни олдим, деб ўйлайман. Айниқса, тунир давомида ўтказган учрашувларимиз давомида стадионларнинг тўлиб-тошгани кишини хурсанд қилади. Бундай атмосферада ўйнаш жуда ёқимли бўлар экан.

New Radiant SC.jpg

- Аммо жамоангиз гуруҳда 3-ўрин билан қолиб кетди… Бунга нима сабаб бўлди?

- Бунга бир қатор сабаблар бор. Энг асосий сабаб эса жамоамизда ушбу давр оралиғида икки марта мураббий ўзгаргани бўлди. Раҳбарият мураббийларни алмаштиришга қаор қилди ва бу якунда натижага ўз таъсирини ўтказди. Аммо сўнгги пайтларга келиб жамоамиз ўйини яна барқарорлашиб қолди.

- Мальдив ороллари чемпионати ҳақида нима дея оласиз? Чемпионат савияси қандай экан?

- Чемпионатда жами 8 та жамоа иштирок этар экан. Жамоалар тўрт давра мобайнида бир-бирлари билан тўқнаш келишади. Якунда битта ғолиб жамоа аниқланади. Жамоаларнинг ва умуман Мальдив чемпионатининг савияси чкки эмас. Чемпионлик учун курашадиган жамоалар инфраструктура борасида анча яхши тузилмага эга. Чемпионат совриндорлари ОФК кубогида ўйнаш имконига эга бўлишади. Мен ҳаракат қилаётган “Нью Радиант СК” ҳар доим чемпионлик учун кураш олиб борадиган етакчи жамоалардан бири.

- “Радиант” билан неча йиллик келишувга эришгансиз?

- “Нью Радиант СК” билан ҳозирча бир йиллик шартномага имзо чекканман. Аммо унинг муддати чўзилиш эҳтимоли юқори. Ҳозирча менга буерда тўп суриш ёқмоқда. Шу сабабдан хорижда ўйнашда давом этиб, терма жамоа мураббийлари назарига тушишни жуда ҳам истардим.

ALISHER AHMEDOV.jpg

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур! Фаолиятингизга омад тилаб қоламиз.

- Сизга ҳам катта раҳмат!

З. Акрамхонов суҳбатлашди 

Манба: Sports.uz
Киритилди: 19:45, 25.06.2015.
Ўқилди: 5395 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.