Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Даврон Файзиев: «Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим»

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна» — «Қўқон-1912″ (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев қатнашди.

Бугунги кунга етказган Оллохга шукр айтаман. Бу кунни анчадан бери орзиқиб, жуда узоқ кутаётгандим. Бир жамоа билан уч марта ўйнаб уч марта ғалаба қозониш жуда қийин вазифа эди. Мен буни шогирдларимга ўйиндан олдин уқтирган эдим. Ҳозир ечиниш хонасида йигитларга раҳмат айтдим. Улар бугунг оҳиригача кураш олиб боришди.

200-ғалаба остонасида турганимизни билардим. Йигитларга ҳам жиддий равишда тушунтиргандим. Ўйин давомида фикрни фақат ўйинга қаратиб, майдонда»қулоқни ёпиб олиб» гап сўзларга эътибор қилмай ҳаракат қилинглар деб. Минг шукрлар бўлсинки, бугун омад биз томонда бўлди.

Ўйинда ҳисоб жуда йирик кўриниш ҳам олиши мумкин эди, агар йигитлар яратилган вазиятларни кўкка совурмаганларида…

Иккинчи даврада имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда таркибимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

Ёшларга кўпроқ имконият беришга ҳаракат қилаяпман. Ўтган ўйинларда Нодир Ибрагимов, Санжар Риҳсибоев, Дилмурод Икромовлар ёмон таасурот қолдиришмаганди. Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим. «Қўқон-1912″ билан бўлиб ўтган иккита ва «Олмалиқ» билан ўйинларда йигитлар майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишганди.

Биз ҳар бир ўйинга оҳирги ўйиндек жанговор руҳда чиқаяпмиз. Ҳозирча жамоани шу руҳда ушлаб турибмиз. Агар ҳозир бирон жойда озроқ емирилиш кетса, барча режаларимиз бузилади.

Кейинги ўйинларда ҳам майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. «Бунёдкор» учрашадиган бўлдик. Бу сафар кубок ўйинида. Унгача эса бор эътиборимизни «Бухоро» билан бўладиган учрашувга қаратамиз.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 23:02, 26.06.2015.
Ўқилди: 3739 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик