Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бахтиёр Ашурматов: «Биринчи давра жамоамиз учун муваффақиятсиз якунланди»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатанашди.

"Ўзим футболчилик фаолиятимда ҳимоячи бўлганим боис шогирдларимнинг ушбу чизиқдаги йўл қўйган хатолари мени хайрон қолдирмоқда. Ростини айтсам, кимни майдонга туширишни ҳам билмай қолдим. Ўзим машғулот ўтказиб, майдонга тушишим қолди холос. Дарвозабонимиз Александр Меленчук жароҳат олди, сўнгра иккита ўйинда олтита гол ўтказиб юбордик. Албатта муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз, афсуски хатоларни тўғирлаб бўлмаяпти. Шунинг учун бугунги ўйин асабий тарзда ўтди. Ростини айтсам, биринчи давра тезроқ тугашини кутмоқдаман. Чунки иккинчи даврага тезроқ таркибимизни кучайтириб олишимиз ва баъзи футболчиларга жавоб беришимиз зарур. Афсуски, биринчи давра ўйинлари жамоамиз учун муваффақиятсиз якунланди. Мавсум биринчи қисмида камида 4-5 очко кўпроқ жамғаришимиз керак эди. Лекин, қимматбаҳо очколардан маҳрум бўлдик.

Бугунги ўйин олдидан шогирдларимга навбатда қолган икки турда зафар қозонсак, мухлислар олдида айбимизни ювишимиз мумкинлигини таъкидладим. "Локомотив" Кубок баҳсида Наманганда ғалаба қозонди, бироқ футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Футболчилар ўз кучларига ишонч билан майдонга чиқишса, керакли натижага эришса бўлади. Нодир Ашурматов бугун бир нечта вазиятларда "Навбаҳор"ни голлардан сақлаб қолди. Тўғри, Олий лигадаги биринчи ўйини эканлиги сезилиб турди, лекин "Шўртан"нинг жуда чиройли киритилган биринчи голи футбол атамаси билан айтганда "олиб бўлмайди"ган тарзда урилди. Иккинчи ўтказиб юборилган гол ҳимоячиларимиз хатосидан сўнг содир бўлди. Бир ўйинга қараб Нодирга бахо бериш қийин. Бугун унинг фамилияси асосий таркибга киритилишида рол ўйнагани йўқ. Хўжаев ва Ашурматовларнинг иккисидан ким кучли бўлса илк дақиқалардан майдонга туширилади. Бугун Нодир ёмон тассурот қолдирмади. "Локомотив"га қарши учрашувда ҳам у майдонга тушиши мумкин" - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:49, 27.06.2015.
Ўқилди: 2860 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик