Олдинроқ Харри Кейн «Бавария»да қолишга қарор қилгани маълум бўлган эди. Томонлар амалдаги келишувни узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборишди.
Кейннинг хизматларига «Ал-Ҳилол» клуби қизиқиш билдирган эди. Бу ҳақда Give Me Sport нашри ёзмоқда. Аммо ҳужумчининг ўзи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга хайрихоҳ эмас.
Харри Кейн 2023 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Форвард Немис клубига «Тоттенхэм»дан ўтган эди. Гранд жамоа сафида футболчи 147 та учрашув ўтказиб, 146 та гол урди ва 33 та голли узатмага муаллифлик қилди.













