«Бавария» вингери Майкл Олисе келажакда «Реал»га ўтишни хоҳлайди. Бу ҳақда CF Bayern Insider нашри хабар бермоқда.
Франциялик футболчи ЖЧ-2026 вақтида терма жамоадаги жамоадошларига ушбу нияти ҳақида айтиб ўтган. Бироқ, шунга қарамай, Олисе «Бавария»дан кетишни сунъий равишда тезлаштирмоқчи эмас ва Мюнхен клуби билан тузилган шартномасига ҳурмат билан ёндашади.
Олдинроқ «Бавария» раҳбарияти Майкл Олисени сотишни истамаётгани ҳақида хабар берилган эди. «Реал» футболчига қизиқиш билдираётган бўлса-да, мадридликлар ушбу трансфер ойнасида уни сотиб олмасликка қарор қилишган.













