Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Тачмурод Агамуродов: “Олти очколик ўйинда ғалабага эришдик”

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Андижон» учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов журналистлар саволларига жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда “Динамо” расмий сайти.

- Бугунги ўйин натижаси ва шогирдларим ҳаракатидан қониқдим. Ўйиндан олдин таркибимизда бир қатор муаммолар боис, асосий таркиб борасида анча бош қотиришга тўғри келди. Якунда маҳаллий ёшларга ишонишга қарор қилдим ва улар ҳам бугун ишончни оқлашди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш кечди. Йигитлар ўзларини аяшмади ва мухлисларимиз қаршисидаги давранинг сўнгги ўйинида ғалаба учун бор куч ва имкониятларини ишга солишди. Футболчиларга раҳмат дейман.

- Жамоанинг ва сизнинг кейинги режаларингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Бу борада ҳали ҳеч нарса айта олмайман. Чунки ҳозирги ҳолатда эртага нима бўлишини билмайман. Биринчи даврани якунлаб олайлик, ундан сўнг барчасини таҳлил қилиб, қандайдир қарор қабул қилиш мумкин.

- Таркибда муаммолар катталиги кўриниб турибди. Акмал Холмуродов, Николай Чипев, Павел Смоляченко ва бугун жароҳат олган Максимилиан Фоминнинг ҳолати қандай?
- Акмал Холмуродовнинг фарзанди шифохонада реанимацияда ётибди. Бундай пайтда уни безовта қилиш нотўғри бўларди. Смоляченко эса Тошкентда жароҳатини даволатмоқда. Чиев эса ўтган турда ҳакам томонидан четлатилгани учун таркибда йўқ. Фомин эса бугунги ўйинга жароҳати билан тўп сурганди. Унинг қўли синган. Шунга қарамай, майдонга тушиб, яккакурашларга бой ўтган ўйинда яна жароҳатини янгилади.

- «Динамо»дан кетганингиз ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритсангиз…
- Мен икки кунга уйимга - Туркманистонга бориб келишим керак эди. Йўлда бу ҳақдаги хабарларни ўқидим. Бундай гап-сўзлар асосга эга эмас. «Динамо»дан ҳали ҳеч қаерга кетганим йўқ. Жамоа билан биргаман.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 15:00, 27.06.2015.
Ўқилди: 2339 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик