Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Локомотив» клубининг матбуот анжумани жойи ва вақти ўзгарди

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” футбол клуби Англия биринчи дивизиони вакили “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяётгани ва буни расман омма эътиборига маълум қилиш мақсадида 29 июнь куни матбуот анжумани ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Шу ўрнида таъкидлаш жоизки, айнан шу санада Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига яқинда тайинланган Самвел Бабаян билан ҳам дастлабки матбуот анжумани бўлиб ўтади. Миллий терма жамоамиз янги устозининг журналистлар билан учрашуви соат 12:00 да “Пахтакор” стадиони матбуот анжуманлари залида бўлади. Шуни инобатга олиб, журналистларга қулайлик яратиш мақсадида “Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” жамоалари вакиллари билан ўтадиган матбуот анжумани вақти ва жойи ўзгартирилди. Унга кўра, ушбу икки жамоа вакиллари янги йўлга қўйилаётган ҳамкорлик хусусидаги журналистларнинг саволларига 29 июнь соат 14:00 да Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот анжуманлари залида жавоб қайтаришади.

Мазкур учрашувни ташкил этишда кўмак бераётгани учун ЎФФ матбуот хизматига миннатдорчилик билдирамиз.

Агар бирор масалада саволларингиз бўлса, “Локомотив” ПФК матбуот хизматига мурожаат қилишингиз мумкин. (Хайрулла Холиқов, info@lokomotiv.uz)

Мазкур учрашувга барча оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф этамиз!

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:27, 27.06.2015.
Ўқилди: 3004 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик