Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Ҳайратланарли трансферлар ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Трансфер ойнаси очилишига ҳам оз муддат қолмоқда. Кўплаб жамоалар ўз таркибларини кучайтириш мақсадида бир нечта футболчиларни сотиб олишни режалаштришмоқда. Улар орасида энг йирик трансферлар ҳам кузатилса ажаб эмас. Furkat.uz сайти бу сафар сизнинг ҳукмингизга Хайратланарли трансферлар ТОП-5 талигини ҳавола қилади.

5. Девид Бекхэм («Реал»дан «Лос Анжелес Гелекси»га)
2006/2007 йиллар мавсумида Девид ўйин борасида катта муаммоларга дуч келди. Хусусан терма жамоага чақирилмай қолди, «Реал»даги устози Фабио Капелло билан жанжаллашиб, майдонга кам тушадиган бўлди. Хуллас «Spaysboy»нинг «Реал»да қолмаслиги аниқ эди. Бироқ унинг АҚШга йўл олиши кўпчилик учун «сюрприз» бўлди. Зеро ўша пайтда АҚШда Бекхэмнинг савиясига тенг кела оладиган футболчининг ўзи йўқ эди.

4. Кевин Киган («Гамбург»дан «Саутгемптон»га)
1980-йили Англия клуби раҳбарияти Европада йилнинг энг кучли футболчиси сифатида топилган Киганни сотиб олганликларини эълон қилади. Британиянинг камтарона жамоаси бу ишни уддалагани кўпчиликни хайрат кўчаси сари етаклади. Ҳозирги кунда Месси ёки Роналдуни бирор ўртамиёна жамоага йўл олишини кўз олдингизга келтириш қанчалик қийин бўлса, Кевиннинг «Саут»га ўтиши ундан кам эмас. Бироқ Киган жамоа билан УЕФА кубоги финалига чиқиб, унчалик нотўғри иш қилмаганлигини исботлайди.

3. Эрик Кантона («Лидс»дан «Манчестер Юнайтед»га)
Французнинг «қизил иблислар» сафига ўтиб кетишини, «Лидс» мухлислари анча пайтгача хазм қила олишмади. Эрик Фергюссоннинг таклифини рад эта олмасди. «Олд Траффорд»да у оддий Эрикдан «Қирол Эрик»ка айланган эди. Стадионда фақат футбол эмас, балки «кунг-фу» билан ҳам шуғулланган Кантона «МЮ»даги 5 йиллик фаолияти давомида 4 маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритган.

2. Диего Марадона («Барселона»дан «Наполи»га)
Футбол даҳоси 1984-йили Европа даражасидаги суперклубни «А» сериядаги ўртаҳол «Наполи»га алмаштириб барчани хайратда қолдирди. Тўғри Диего унда ҳали унчалик танилиб улгурмаган эди. Шундай бўлса ҳам, унинг қарори «сюрприз» сифатида қабул қилинган. Трансфер нархи ўша пайт учун рекорд бўлган 6,9 млн.фунтни ташкил қилган эди. «Наполи» Марадона келишидан олдин Италия чемпионатида чемпионликни қўлга киритмаган эди. Диего эса Неаполликларга бир эмас нақ 2 та скудетто тақдим этди.

1. Луиш Фиго («Барселона»дан «Реал»га)
Фиго «Барселона» мухлислари учун дунёдаги энг буюк «сотқин» бўлса, «Реал» фанатлари учун буюк ўйинчи сифатида эътироф этилади. Луиш «Эль-Классико»ларнинг бош қаҳрамонига айланар эди. Айниқса «Камп Ноу»даги ўйинларда. Унга қарата чўчқанинг боши отишган, Каталония байроғини устига ёпиб кетишган. Шундай бўлса ҳам португалиялик даҳо ҳеч қачон «Барселона» мухлислари шанига тегадиган қилиқларни бажармаган.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:33, 27.06.2015.
Ўқилди: 7723 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.