Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Филиппин терма жамоаси бош мураббийи: «Ўзбекистон энди бизга қарши 100 фоиз мотивация билан ўйнайди»

Баҳо:
+ | -

Филиппин миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичидан кутилганидан анча яхши бошлади. Улар дастлабки икки турда Баҳрайн (2:1) ва Яман (2:0) термаларини мағлуб этишди. Шунга қарамай, терма жамоанинг германиялик мураббийи Томас Дули футболчиларнинг ҳаволаниб кетишига йўл қўймасликка ҳаракат қиляпти.

"Стартни ажойиб олдик, аммо ҳаволаниб кетиш учун асос йўқ. Бу шунчаки бошланиши, ҳали 6та ўйин бор. Демак, олдинда 18 очко бор. Биз имкон қадар кўпроқ очко жамғаришимиз керак. Мен бошиданоқ айтганман, бу — саралашдаги энг қийин гуруҳ", - дейди бош мураббий.

Филиппин терма жамоаси навбатдаги баҳсни 8 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши ўтказади. Термамиз КХДРга ютқазиб қўйганидан кейин жамоамизда эса бош мураббий ўзгарди. Бу ҳолатга Филиппин мураббийи қуйидагича муносабат билдирди.

"Мағлубиятдан кейин уларнинг жаҳли чиққани рост. Энди улар йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш учун бизга қарши баҳсда 100 фоиз мотивация билан ўйнашади. Шу боис, Ўзбекистонга қарши ўйинда очко олишимиз қийин бўлади. Улар ФИФА рейтингида биздан 60 поғона юқорида жойлашган. Уларнинг олдида биз аутсайдермиз. Лекин бунга бошқа томондан қараш ҳам мумкин. Ўзбекистон яна ютқазиши мумкин. Бу бизнинг ўйинга қандай тактика танлашимизга боғлиқ", - дейди Томас Дули.

Дастлабки тур ўйинларидан кейин Филиппин устози КХДРни гуруҳ ғолиблиги учун фаворит сифатида баҳолади.

"Ҳозирча Шимолий Корея гуруҳнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Мен ҳамиша вазиятга реал қарамайман. КХДР кутганимдан ҳам қийинроқ рақиб сифатида ўзгарибди. Уларга қарши ўйинлар қийин кечади. Лекин бизнинг мақсадимиз ўзгармаган. Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, энг яхши натижа орқали кейинги босқичга чиқиш. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ўзимизга ишонамиз", - дейди германиялик мутахассис.

Манба: www.gulfnews.com
Киритилди: 15:07, 29.06.2015.
Ўқилди: 11648 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.