Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Реал" Роналдунинг Португалия термаси билан Рио-де-Жанейро олимпиадасига боришига рози бўлмайди

Баҳо:
+ | -

"Реал" Роналдунинг Португалия термаси билан Рио-де-Жанейро олимпиадасига бориши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга қаттиқ эътироз билдирмоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар берган.

Жамоа ўзининг асосий футболчиси 2016 йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларида иштирок этиши ва тиғиз график шароитида ўйинлар ўтказиши унинг жисмоний ҳолатига таъсир кўрсатишидан ҳамда кейинги мавсумда ундан кутилган ўйинни намойиш этмаслиги мумкинлигидан хавотирланмоқда. Шунингдек, Роналду бу турнирда жароҳат олиши мумкинлиги туфайли ҳам турнирга жўнатилмайди.

30 июнь куни Португалия Футбол федерацияси президенти Фернанду Гомеш Роналду Бразилияда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига жалб қилиниши ҳақида маълум қилганди.

Маълумот учун, Олимпиада ўйинларида иштирок этувчи терма жамоалар таркибида 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчи бўлишига рухсат берилган. Лондонда ўтган 2012 йилги Олимпиада ўйинларида Бразилия терма жамоаси сафида Халк, Буюк Британия терма жамоасида Райан Гиггз, уругвайликлар таркибида эса Луис Суарес бор эди.

2016 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари 5 августдан 21 августгача бўлган муддатда Рио-де-жанейро шаҳрида ўтказилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 13:34, 01.07.2015.
Ўқилди: 5110 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.