“Бавария” спорт директори Маттиас Заммер жамоанинг янги аъзоси Дуглас Коста ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли бразилиялик футболчи мюнхенлкилар билан 2020-йилгача амал қилувчи шартнома имзолаганди.
“Дуглас Коста жамоамизга фойда келтира олади. У ажойиб техника ва кучли чап оёқ зарбасига эга футболчи. Буни устига Коста ҳаракатчан ва жуда тезкор.
Бразилия ва Украина чемпионатларидаги ўйинларидан кейин Дуглас Коста кейинги катта қадамни ташлашга қарор қилди Бундеслигани ва айнан “Бавария”ни танлади. Биз уни барча жабҳаларда қўллаб-қувватлаймиз”, — дея Заммер сўзларини келтиради Championat.com.