Бугун олий лигада биринчи давранинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи тайми тенг курашлар остида ўтди. 45 дақиқа давомида иккала жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Шунга қарамай, анча пайт дарвозалар ишғол этилмади. Биринчи таймга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада меҳмонлар имкониятдан унумли фойдаланишди. Станислав Андреев кучли зарбаси билан ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар билан ўтди. “Андижон” жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун бор кучи билан олдинга ташланди. Иккинчи тайм бошида меҳмонларда ҳисобдаги фарқни иккитага ошириш имконияти бўлди. Бу вазиятда Андреевнинг зарбасидан тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Шундан сўнг майдон эгаларида ҳам шундай вазият бўлди. Темур Васильев тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Мезбонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин вазиятни ўзгартира олмадилар. “Пахтакор” эса биринчи даврани пешқадам сифатида якунлайдиган бўлди.
«Андижон» – «Пахтакор» - 0:1 (0:1)
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
“Андижон”: Геннадий Мошняга, Даврон Турсунов, Раҳим Қодиров, Иброҳим Отахонов, Асқар Жадигеров (Лочин Солиев, 69), Предраг Вуйович, Абдумалик Абдуллаев (Шукур Жумабоев, 74), Тимур Васильев, Рустам Аъзамов, Жавлон Гусейнов, Асрор Раҳмонов (Иқбол Акрамов, 46).
“Пахтакор”: Александр Лобанов, Егор кримец, Аднан Ораховац, Кахи Махарадзе, Шерзод Каримов (Баҳодир Пардаев, 84), Игорь Сергеев, Жавоҳир Соҳибов, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (Жамшид Искандеров, 76; Акбар Исматуллаев, 82), Владимир Козак.
Гол: С.Андрев, 45+2 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Ж.Соҳибов, 67.