Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Сергей Лушан: «Бунёдкор» бугун маҳорат эвазига ғалаба қозонди»

Баҳо:
+ | -

Қўқон-1912” – “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Сергей Лушан саволларга жавоб берди.

"Ўйин биз учун қийин бўлди. Рақиб жамоа майдон марказида бизга қизғин курашни таклиф этди ва яхши ўйнади. Бугун жамоам мен истаган даражада ўйнай олмади. Лекин шунга қарамай керакли натижани қўлга киритдик. Ҳаво ҳам жуда иссиқ бўлди. Кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Сўнгги учрашувларда гол ўтказиб юбормаяпмиз. Мана шу омил мени қувонтирмоқда. Аввалгидек кераксиз ва ажабтовур голларни ўтказиб юбормаяпмиз. Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз ва кейинчалик ҳам умид қиламанки ушбу йўлдан кетамиз - дея гап бошлади Лушан.

"Мезбонлар бугун жуда яхши ўйин кўрсатишди. Жамоамизнинг кучсиз ва кучли жиҳатларини яхши ўргангани ўйин давомида сезилиб турди. “Қўқон-1912” кўрсатаётган ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, уларнинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни ўзига мос эмас. “Бунёдкор” бугун маҳорат эвазига ғалаба қозонди. Қўқон жамоаси жуда яхши шаклланган жамоа. Улар ҳар бир рақибга чақилмас ёнғоқдир", – дейди Сергей Иванович.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 03:32, 02.07.2015.
Ўқилди: 3382 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик