Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Марат Бикмаев: «Кучли рақобат мени ҳавотирга солмайди»

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лигасида биринчи давра якунланди.

15-тур доирасидан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор” (5:1) баҳси якунига етгач, “темирйўлчилар” ҳужумчиси Марат Бикмаев билан “лочинлар”га қарши кечган баҳс ва умуман биринчи давра якунлари хусусида суҳбатлашдик.

— Марат, “Навбаҳор” билан бўлган учрашув қандай ўтди?
— Учрашув биз учун ёмон ўтмади. Фақат иссиқ об-ҳаво шароитида тўп тепиш рости бироз қийин бўлди. Аммо шундай бўлсада ўйин тизгинини ўз қўлимизга ола билдик ва якунда йирик ҳисобдаги ғалабани ўзимизники қилдик. Бу — энг асосийси, менимча. Шуни ҳам алоҳида таъкидлашим жоизки, рақиб ҳам ёмон ўйнамади. Фақат омад бу гал биз томонда бўлди. Шу боисдан ҳам ўйинимиз қовушди ва кетма-кет голлар киритишни уддаладик.

— Нима деб ўйлайсиз, “Локомотив” биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олдими?
— Ҳа, албатта. Жамоамиз ҳар бир учрашувда яхши ўйин кўрсатишга ва ғалаба қозониш орқали мухлсиларимизни хушнуд этишга ҳаракат қилмоқда. Тўғри, баъзан жамоамизга барқарорлик ва омад етишмай қолаётган пайтлар ҳам бўлмоқда. Лекин умуман олганда, қайд этаётган натижамиз ёмон эмас. Йигитлар майдонда борларини бериш учун ўйнашмоқда. Буни мухлислар ҳам кўриб туришибди. Биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олдик. Насиб этса энди иккинчи даврада ҳам шу руҳда давом этиб, ғалабаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

— “Локомотив” олдига мавсум охирида чемпион бўлиш вазифаси қўйилган. Шундайми?
— Ҳа, “Локомотив” – доимо юқори ўринлар учун курашадиган жамоа. Жорий мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган ҳолда мамлакат чемпионлигини қўлга киритишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Ўйлашимча, бунга таркибдаги ижрочиларнинг тажрибаси ва маҳорати имкон беради. Фақат биздан ўз ўйинимизни сайқаллаб бориш ва ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш талаб этилади.

— “Локомотив”нинг ҳужум чизиғида рақобат кучли. Бу сизни ҳавотирга солмаяптими? Кўпинча Корян ёки Абдухолиқов асосий таркибда майдонга тушишмоқда. Сиз эса захирадан ўйинга қўшиляпсиз…
— Йўқ, асло. Жамоамизда рақобатнинг бор экани мени ҳеч ҳам ҳавотирга солаётгани йўқ. Бундан аксинча хурсандман. Зеро, соғлом рақобат бор жойда, албатта, ўсиш, олдинга силжиш бўлади. Бизда ҳам шундай. Мен учун энг асосийси – шахсий ютуқ эмас, балки жамоавий муваффақиятдир. Ким асосий таркибда тушишидан қатъий назар жамоа ғалаба қозонаверса, футболчи хурсанд бўлади.

— Ўз олдингизга чемпионат давомида нечтадир гол уриш вазифасини қўйганмисиз?
— Йўқ. Одатда бундай қилмайман. Жамоам ғалаба қозонаверса, бўлгани. Аммо ўзим ҳам киритадиган голларим билан клубнинг муваффақиятларига хисса қўшишга ҳаракат қиламан, албатта. Насиб этса, “Локомотив”нинг чемпионликни қўлга киритишида мен ҳам ўз улушимни қўшаман.
Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:31, 03.07.2015.
Ўқилди: 4395 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.