Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова Германиянинг Штутгарт-Вайхинген шаҳарчасида ўтказилаётган турнирдаги иштирокини муваффақиятли давом эттиряпти. Ҳамюртимиз мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг чорак финалига йўл олди.
Омонмуродова кеча турнирнинг иккинчи даврасида германиялик теннисчи Катерина Хобгарскига қарши кортга чиқиб, 6:2, 7:6(9) ҳисобида зафар қучди. Штутгарт турнирининг еттинчи ракеткаси сифатида қайд этилган Оқгул бугун ўтказиладиган чорак финал баҳсида турнирнинг тўртинчи рақамли теннисчиси швейцариялик Ромина Опранди билан ҳисоб-китоб қилади.
Эслатиб ўтамиз, Оқгул Омонмуродова илк даврада асосий тўр баҳсларига имтиёзли асосда қўйилган мезбон теннисчи Лаура Шайдерни 2:6, 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди.