Германия терма жамоаси ва "Реал Мадрид" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоаси келаси мавсумда жуда яхши ўйин кўрсатишини айтиб ўтди.
"Мен ўтган мавсум ўзимни яхши кўрсата олдим деб ўйлайман, келаётган мавсум биз учун омадли бўлади ва барча совринларни қўлга киритамиз. Мен Мадридда бахтлиман ва у жамоа барча совринларни қўлга кирита оладиган жамоадир" - дейди Кроос.