"Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотелли отаси Франческо Балотеллининг дафн маросими учун Италияга учиб кетди.
Франческо Балотелли узоқ вақт дарддан сўнг 2 июль куни вафот этди. Дафни маросими 4 июнь, шанба куни Брешиа шаҳрида бўлиб ўтади, дея хабар беради Football Italia.
Марио Палермода туғилган бўлиб, Балотеллилар оиласи томонидан асраб олинган. Унинг ҳақиқий ота-онаси уни боқа олмаслиги ва фарзандлари яхши шароитдаўсиши учун уни боқишдан воз кечишган.