Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Фарҳод Тожиев “Т-Тим”ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Баҳо:
+ | -

Кеча Малайзия премьер-лигасида 14-тур учрашувлари ўтказилди.

Ҳамюртларимиз Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаевлар тўп сурадиган “Т-Тим” жамоаси бу гал турнир жадвалида 3-поғонада бораётган “Пулау Пинанг” клуби майдонига сафар уюштирди. Деярли ҳеч бир учрашувда қийинчиликсиз ғалаба қозониб келаётган “Т-Тим” бу сафар жиддий қаршиликка дуч келди. Учрашувнинг 23-дақиқасида мезбонлар етакчиси Ҳилтон Мораире ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Лекин ҳамюртимиз Фарҳод Тожиев ҳар галгидек жамоаси учун “қутқарувчи” вазифасини ўтади ва 31-дақиқада пенальтидан тўп киритиб, жамоасига дурангни тақдим этди.

T-Team Malaysia.jpg

Farhod Tadjiyev.jpg

Sadriddin Abldullayev.jpg

Учрашувда ҳар икки ҳамюртимиз ҳам асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқадан ўйнашди.

“Т-Тим” ҳали ҳам мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, мазкур жамоа олдига Супер лигага қайтиш вазифаси қўйилган.

MPL.jpg

Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, баъзи бир манбаларда “Т-Тим” клубида ўзбекистонлик легионерлар сони 3 тага етгани ёзилмоқда. Маълум бўлишича, Дилшод Шарофутдинов ҳам энди фаолиятини ушбу клубда давом эттириши мумкин экан. Аммо ҳозирча Малайзия жамоаси расмий сайти бу маълумотни тасдиқлаганича йўқ. 

Манба: Sports.uz
Киритилди: 18:36, 04.07.2015.
Ўқилди: 4012 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик