Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Келажакка боқиб…

Баҳо:
+ | -

Қуйида биз тилга олмоқчи бўлган футболчилар ўтган мавсум давомида унчалик кўп мақтовларга сазовор бўлишмади. Лекин улар ҳали ўз сўзларини айтишганича йўқ. Бунга ишончимиз комил. Уларнинг аксарияти янги шароитга мослашиб олишлари учун ҳам маълум вақт талаб қилинарди. Бугунга келиб эса мазкур футболчилар янги жамоаларда ўз ўринларини топиб олишди. Ким билади дейсиз, янги мавсумда айнан шу футболчилар етакчиликни қўлга олишар?!

Луис Суарес («Барселона», Испания)

Ўтган ёзда «Барселона»нинг Луис Суаресни харид қилиши ахборотлар оламини жунбушга солиб юборди. Зеро уругвайлик ҳужумчи афсонавий «Битлз» садолари остида «Ливерпуль» учун деярли «ҳаво»дан голлар урарди. Энди шу даражадаги ҳужумчи Хави ва Иньесталар кўмагида нималар қилиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўрган «Барса» мухлислари қувончдан эс-ҳушларини йўқотай дейишди. Аммо АПЛнинг энг яхши футболчиси каталонияликлар сафида октябрда дебютини нишонлади-ю, лекин голеадорлик хусусиятини дарҳол намойиш қила олмади. Чунончи, Луис Энрике аввалига унга мос жойни топишда қийналди. Шунинг учун Суаресни қанотга суриб, ундан ҳужумкор вингер сифатида фойдаланмоқчи бўлди. Аммо футболчи мослашиш жараёнида бироз қийналгани учун фақат баҳорга келибгина жамоага наф келтира бошлади. Янги мавсум бир неча сабабларга кўра Суарес учун омадлироқ ва мазмунлироқ бўлиши кутилмоқда: биринчидан, Суарес мавсумга жамоа билан тўлақонли тарзда ҳозирлик кўради. Иккинчидан, у мавсум охирларида Каталония клубига бутунлай киришиб кетди. Учинчидан, Суарес Америка кубогида иштирокни якунлагани боис, унда бироз ҳордиқ чиқариш учун имконият юзага келмоқда.

 

Анхель Ди Мария («Манчестер Юнайтед», Англия)

Ди Мария 2010 йили «Реал»га кўчиб ўтганида, унга дунёдаги энг кучли вингерлардан бири сифатида қаралганди. Футболчи Мадридда ҳам айнан ўзи ёқтирган позицияда тўп суриб, асосий таркибдан муқим ўрин эгаллади. Аммо «галактикос» бошқаруви Моуриньодан Карло Анчелотти қўлига ўтгач, Анхель марказга яқинроқ ўйнай бошлади. Шу сабабли, «Шалпангқулоқ» лақабли футболчи «Манчестер Юнайтед» томонидан харид қилингач, инглиз мухлислари тайёр универсалга эга бўлишганини байрам қилишди. Унинг туманли Альбионда муваффақият билан тўп суришини кўпчилик тахмин қилганди. Аммо аслида воқеалар ривожи бутунлай бошқа йўлдан кетди. Бошқача айтганда, Ди Мария ўтган мавсум давомида ажойиб машинаси бор-у, лекин мақсади йўқ пойгачига ўхшаб қолди. Лекин очиғини айтиш керак, Луи ван Галнинг ротацияси нафақат аргентиналик, балки «МЮ»даги бошқа футболчиларга ҳам акс таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, сўнгги ЖЧнинг кумуш медали соҳиби премьер-лига ўйинларида 10 та самарали тўп узатишни уддалади. Таъкидлаш лозим, нидерландиялик мутахассис «Олд Траф­форд»даги биринчи мавсумдан сўнг клубга, футболчиларга анча кўникди ва янги мавсумдан бошлаб энди жиддий мақсадлар сари интиладиган жамоа тузади. Анхель эса бу йўлда асосий ижрочилардан бири бўлса, ажабмас.

Томас Вермален («Барселона», Испания)

Ёзнинг бошларида интернет саҳифалари бельгиялик футболчининг карикатурасифат ҳазилнамо суратлари билан тўлиб-тошди. Ростда, ахир бутун мавсум давомида атиги битта ўйинда кўриниш берган марказий ҳимоячи бир йўла уч йирик совринга эга чиқди. Бунақаси ҳар куни кузатилавермайди, ахир. Аммо Томаснинг ҳаётига жиддий назар соладиган бўлсак, унинг тиззасидаги жароҳатлар йигитга ўзи истаганидек ҳаракат қилиш имконини бермагани маълум бўлади. Ваҳоланки, у бунгача бир неча йил давомида АПЛ ҳужумчилари учун чинакам «бошоғриқ» эди. «Барселона» ўтган мавсумда ўз дарвозасидан атиги 21 гол ўтказиб юборди (Испания чемпионатида). Томаснинг сафга қайтиши эса бу кўрсаткични янада яхшилаши мумкин. Чунончи, Вермален марказда ҳам, қанотларда ҳам бирдек ўйнай олади.

Чиро Иммобиле («Боруссия» Дортмунд, Германия)

Ўтган ёзда «Боруссия» таркибидан жой олган Иммобилега дортмундлик мухлислар Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар сифатида қарашганди. Бироқ Чиро бу ишончни оқлолмади. Тўғрироғи, бутун жамоанинг ишлари унчалик юришмади. Клубдаги маълум инқироз сабабли келажагига катта умидлар билан қаралаётган ҳужумчи Германия чемпионатининг 24 ўйинида атиги 3та гол уриб, бир марта самарали тўп оширди, холос. Маълумки, янги мавсумдан бошлаб «Боруссия»­ни Томас Тухель бошқаради. Бу мутахасис эса Иммобиле каби ҳужумчилар билан ишлашнинг ҳадисини олган. Бир неча йиллар муқаддам «Майнц» таркибида порлаган Адам Салаи бунга ёрқин мисол. Ажабмаски, Чиро ҳам янги мураббий қўли остида ўзгариб кетса.

 

Марио Балотелли («Ливерпуль», Англия)

Очиғини айтиш керак, Балотеллининг бирлашган қиролликка қайтишини омадли деб баҳолаш мушкул. Боз устига, Марио борасида «Ливерпуль» мухлисларига умуман сўз очиб бўлмайди (ярага туз сепгандек). Аммо 20 миллион эвазига харид қилинган футболчи бутун мавсум давомида атиги 4та гол урса, бу ҳақда гапирмай бўлармиди? Ахир, Марионинг натижаси Суаресникининг олдида латифадек гап-да! Нимаики бўлмасин, келиб чиқиши ганалик бўлган италиялик футболчи янги мавсумни ҳам айнан «қизиллар» сафида ўтказиши тобора аниқ бўлиб бормоқда. Жумладан, Брендан Рожерс ҳамон шогирдига ишонишини айтмоқда. Демак, Мариодан янги мавсумда ижобий ўзгаришларни кутсак бўлаверади, чоғи. Зеро, футболни бундан ортиқ ёмонроқ ўйнаб бўлмайди.

Адам Лаллана («Ливерпуль», Англия)

Ёдигизда бор, ўтган ёзда «Саутгемптон» клуби етакчи жамоалар учун ўзига хос «дўкон»га айланиб қолди. Жумладан, «авлиёлар» таркибидаги бир неча футболчи оммавий равишда «Энфилд Роуд»га кўчиб ўтди. Лаллана ҳам улар жумласидан. Рожерс эса Англия термасининг 26 ёшли хавбеги «Ливерпуль» марказига ранг-баранглик олиб киради, деб умид қилганди. Ҳозирча бу орзу орзулигича турибди. Тўғри, Адам премьер-лиганинг 27 ўйинида қатнашди. Лекин на у ва на бошқалар ёрқин ўйин кўрсата олишди. Бир томондан, Стивен Жеррарднинг жамоадан кетиши «Саутгемптон» тарбияланувчиси қаршисида имкониятларнинг янги эшигини очаётгандек. Агар Лаллана жамоага мослашиш даврида унчалик қийналмаганини инобатга олсак, янги мавсумда ундан ажойиб ўйинлар кутиш ўринли туюлмоқда.

 

Тони Кроос («Реал», Испания)

Испаниянинг футболга ихтисослашган айрим нашр­лари Кроосни сўнгги примеронинг рамзий термалари қаторига киритишди. Очиғи, бу танлов бир оз ғалати туюлиши ҳам мумкин. Чунки Тони «Реал»да ҳали ўз имкониятлари даражасида тўп сургани йўқ. Лекин унинг ёши 25да экани ва жамоада бош мураббийга боғлиқ маълум ўзгаришлар рўй берганини эсга олсак, вазият сал ойдинлашади. Яъни Бенитес жамоа ўйинини айнан Кроос атрофида ташкил қилишни кўзлаб турибди. Хуллас, янги мавсумда Тонининг очилмаган қирраларини кузатсак, ажабмас. Зеро у шу кунгача тўпни фақат Криштиану Роналдуга етказиб бериш билан шуғулланарди, холос. Аммо янги мураббий биргина Роналду эмас, бош­қаларга ҳам эътиборни кучайтирмоқчи. Балки унинг режалари Тонининг фойдасига ишлаб қолар?! Кутамиз.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:34, 07.07.2015.
Ўқилди: 3181 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.