"Барселона" ҳимоячиси Даниэл Алвес каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси билан "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиштирди.
"Месси Криштиану Роналдудан сезиларли даражада яхшироқ. Лионель ўз жамоаси ўйига таъсир эта олади, португалиялик эса – йўқ.
Ўзингиз эътибор беринг, Роналду голдан бошқа нарсаси билан ўйинга таъсир қила оладими? Месси ҳақиқатдан ҳам ўйинни ташкил қилишда муҳим, ҳамда тўп оширади.
Мессига Худо берган. Криштиану ҳаммасига ўзи эришган. Ҳа, биз рақиблармиз, аммо мен уларга қойил қоламан. Унга қарши ўйнаш жуда қийин", - дея Алвеснинг сўзларини келтиради As.













