"Боруссия Д" жамоаси ҳимоячиси Матс Хуссельс ушбу ёзда жамоадан кетмоқчи эмаслигини билдирди.
"Трансферга оид миш-мишлар ҳар доим бўлган. Мен ёзда жамоадан кетмасликка қарор қилдим. Албатта, гранд жамоаларнинг қизиқишини эшитиш ёқимли. "Манчестер Юнайтед" - дунёнинг энг катта жамоаларидан бири ҳисобланади. Лекин мен "Боруссия Д"да қолишга қарор қилдим", - дейди Хуммельс.
Эслатиб ўтамиз, Матс Хуммельснинг дортмундликлар билан тузган шартномаси 2017 йилга қадар мўлжалланган.