Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Сергей Лушчан: “Кубок учрашувларида меҳмонда урилган ҳар бир гол фойдалидир”

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Аввало, Жиззах аҳлини янги ва замонавий стадион билан табриклайман. Ушбу аренанинг майдони яхши ҳолатда эканлигини мени қувонтирди. Учрашувга келадиган бўлсак, ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Одатда, кубок учрашувларида меҳмонда киритилган ҳар бир гол жавоб баҳси олдидан яхши имкониятлар тақдим қилади. Тўғрисини айтсам, шогирдларимнинг жисмоний ҳолатидан чўчигандим. Чунки уч кун олдин чемпионат доирасида майдонга тушгандик. Ҳозирги ёз фаслида футболчилар анча толиқиб қолишади. Қолаверса, мавсумнинг биринчи қисми охирлаб қолган ва кўпчиликда чарчоқ аломатлари бор эди, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Сўғдиёна”дан қандай ўйин кутган эдингиз?

- Даврон Файзиев яхши жамоа шакллантирган. Буни улар бизга қарши аввалги учрашувларда ҳам намойиш этишди. Бугун рақиб футболчиларида иштиёқ кучли эканлиги билиниб турди.

- Мавсумнинг биринчи қисмини якунлаб олдинглар. Ундан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Шуни аниқ айта оламанки, осон учрашувлар деярли қолмади. Ҳамма жамоа бизга худди жангга чиққандек тўп тепишяпти. Биринчи давра мобайнида кўп очколар йўқотдик. Айниқса, кераксиз баҳсларда рақибларга очко улашиб юбордик. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Масалан, 18 нафар футболчимиз турли ёшдаги терма жамоаларда бўлишди. Таркиб доим ҳам мукаммал кўринишда бўлмади. Энди йўқотилган очколар ўрнини иккинчи даврада қоплашимиз керак. Ўйлайманки, иккинчи ярим йилликда дастлабкисига қараганда яхшироқ кўрсаткич қайд этамиз.

- “Бунёдкор” етакчиси Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубига трансфер қилинди. Нима деб ўйлайсиз, унинг ўрнини ким тўлдириши мумкин? “Бунёдкор”нинг янги етакчиси ким бўлади?

- Ҳа, Рашидов фаолиятини Қатарда давом эттирадиган бўлди. Трансфер сиёсати ҳам профессионал клубнинг бир қисми. Уни арабларга қўйиб юбориб, “Бунёдкор” ёмон даромад қилмади. Унинг “Ал-Жаиш”даги фаолиятига омад ва зафарлар тилайман. Жамоада энди ким етакчи бўлишини эса вақт кўрсатади. Масалан, бугунги ўйинни олиб қарайдиган бўлсак, Достонбек Ҳамдамов секин-аста Сардор Рашидовни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиляпти.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 02:08, 10.07.2015.
Ўқилди: 3367 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик