"Нью Йорк Сити" ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард нима сабабдан ўтган мавсум "Манчестер Сити"даги ижара муддатини узайтирганини айтиб ўтди.
"Энг юқори раҳбарият мендан Манчестерда қолишни сўраган эди. Бу мен учун анча мураккаб қарор эди. Мен эркакман ва ҳар доим ўзим қарор қабул қиламан. Ўша вақтда "Манчестер Сити"да қолишни маъқул кўрдим.
Бўлиб ўтган ишлар ортда қолди. Клуб мендан қолишимни сўраётган бўлса, кўпроқ ўйнайман, деб ўйлагандим. Аммо оқибат бошқача бўлди", - дейди Лэмпард.