“Барселона”нинг собиқ “Бавария”нинг амалдаги мураббийи Хосеп Гвардиоланинг эришган ютуқлари ҳақида кўпчилик яхши билади. Биз Пепнинг футболдан ташқаридаги ҳаёти ҳақидаги 10 та фактни эътиборингизга хавола этишни лозим деб топдик.
1. 1971 йилнинг 18 январида Санпедор шаҳарчасида таваллуд топган.
2. Отаси Валентин Гвардиола ғишт терувчи уста, онаси Долорес Сала эса уй бекаси бўлган.
3. Улар 4,5 кг вазнга эга бўлган паҳлавон-чақалоққа шу ердаги энг оммавий бўлган Хосеп исмини беришган.
4. Хосепда футболга бўлган қизиқиш буваси – “Эспаньол”нинг ашаддий мухлиси бўлган Себастяндан ўтган.
5. Рафиқси Кристина билан 18 ёшида танишган.
6. Уларнинг 3 нафар фарзандлари бор: қизлари Мария (2000 йил, декабр) ва Валентина (2008 йил, май) ҳамда ўғли Мариус (2003 йил).
7. Хосеп ҳаётини китоб, мусиқа ва киносиз тасаввур эта олмайди.
8. Шунингдек у саёҳат қилиш ва фотографияга ҳам қизиқади.
9. Британиянинг “Goldplay” рок-гуруҳининг ашаддий ишқибозидир.
10. У Иоганн Себастян Бахнинг турли композицияларини эшитишни ёқтиради.
Фурқат Юсупов тўплади
Манба: www.Furkat.uz