"Лос-Анжелек Гелакси" янги футболчиси Стивен Жеррард 2007 йилдан 2012 йилагача клубда тўп тепган Девид Бекхем билан ўзини солиштиришни хохламади.
"Мухлислар мен Девид Бекхем эмаслигимни тушуниши керак. У мендан машҳурроқ. Аммо футбол доираси у билан бир даражадаман деб ўйлайман. "Лос-Анжелек Гелакси"га ўтиш — бу мактабни ўзгартиришдек. Бу клубга ўтишдан олдин МЛСни кузатдим. "Гелакси"нинг ўйинларини кўрдим, ёзиб олдим ва футболчиларига алоҳида эътибор бердим" — дейди Жеррард.