Карлос Тевес "Ювентус" ишқибозлари, мураббийлари ва ўйинчилари билан хайрлашди.
Эслатиб ўтамиз, Тевес шу йилнинг ёзида туринликлар сафини тарк этди ва энди бундан буёғига жонажон "Бока Хуниорс"да ўйнайди.
"Ҳаётимда янги босқич бошланяпти ва мен "Ювентус"да ўтказган икки фантастик йил учун ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Яхшиэёмон кунларимда мени қувватлаган мухлисларга раҳмат. Сизларсиз бундай ажойибикки мавсумни ўтказа олмасдим.Сизнинг қўллашингизга ақл бовар қилмайди.
Шунингдек, "Юве"даги жамоадошларим ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман, улар мени майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам қўлладилар. Сиз менга кўп нарса ўргатдингиз. Умид қиламанки, сизлар ғалаба қозонишда давом этасиз", - дебёзади Тевес Instagram тармоғидаги саҳифасида.