Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Марадонанадан қизиқарли 15 та иқтибос

Баҳо:
+ | -

Футбол қироли номи учун Пеле билан талашиб келадиган Марадона доим ўзининг қизиқарли фикрлари билан омма эътиборини ўзига қаратиб келган. Биз тўплаган маълумотларимиз асосида унинг 15 та энг сара фикрлар тўпламини сизга тақдим этамиз.

- Мен тўлақонли эркакман. Лекин Чавесни севиб қолганим рост (Венесуела президенти Уго Чавес билан учрашувдан кейин).

- У ерда ўзларини Робинзон Крузо, деб ҳисоблайдиган кишилар ташриф буюришади. Мен Марадонаман десам, улар барибир ишонишмади (рухий хасталиклар шифоханасида ўтказган кунлари хусусида).

- Пелени музейга топшириш керак.

- Бундай лаҳзаларда юрагим шу қадар безовта урадики, фақат Жулия Робертс оғушида туйиш мумкин («Бока Хуниорс» ўйинларини кузатиб, 2006-йил).

- Улар мени пул тўлашга мажбур этишлари мумкин. Лекин ҳеч қачон уни севишга мажбур қилолмайдилар ( 6 ёшли ўғли учун нафақа тўлаши тўғрисидаги суд қарорини эшитгач, 1991-йил).

- Ўшанда мени «илоҳий қўл» деб аташди. Буларнинг ҳаммаси бекорчи гап. Бу - Диего қўлининг иши эди (1986 йилги «илоҳий гол» ҳақида, 2004-йил).

- Одамлар менга худди Худога ишонгандек ишонишади. Мен эса уларга ҳалақит беришни истамайман (эътиқоди ҳақида).

- Боливияликларнинг урган ҳар бир голи - юрагимга қадалган тикондек бўлиб туюлди. Бу мағлубиятни ҳали-вери унута олмасам керак ( Боливиядан учралган 1:6 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг).

- Мен сеҳргар эмасман. Шунчаки, фиоритолик Диегоман. Сеҳрлар эса ўша Фиоритода яшайдиган кишилар. Чунки ойига 1000 песо билан яшаш - бу ҳақиқий сеҳргарлик ( ўзи ўсиб-улғайган, камбағал раён ҳақида).

- Мен гиёҳванд эдим, ҳозир ҳам шундай, кейин ҳам ўзгармайман (гиёҳванд моддаларга боғланиб қолгани ҳақида).

- Ҳаётимдаги энг ёмон кунлар ортда қолди. Мен кўринмас тубсизликда эдим, у ердан қизларим чиқариб олишди. Энди ҳар тонгда мен учун янги кун бошланади (наркотика устидан ғалаба ҳақида).

- Қўлингдан келадиган барча ҳунарингни ишга сол. Шунда ҳурмат ҳам, шон-шуҳрат ҳам сеники бўлади. Рақибнинг жарима майдончаси ичида керак бўлса 100 марта йиқил, сенга нафрат билан қарашса парво қилма. Чунки, шу йўл билан ҳеч бўлмаганда 2 та пенальти ишлашинг мумкин.

- Сенинг оёқларинг ниҳоятда гўзал. Уларга ҳатто менинг 1986 йилдаги оёқларим ҳам тенглашолмайди (раққоса Габриела Фигероага луқма).

- Гиёҳванд кишини назорат остига олиш мумкин эмас. Негаки бу – наркотика ва у сенинг эмас, сен унинг қулисан. Кимки «Марадона гиёҳвандликдан қутулибди» деса, у ёлғончи ўзини ричард Гир ўрнида кўради (даволаниш курсларига киришдан олдин).

- Агар у чиндан ҳам шундай деган бўлса, вақтни бой бермасдан руҳий хасталиклар шифокорига мурожаат қилсин. (Пеле ЖЧ-86 да ўйнаш ниятида эканлигини бош мураббий Сантанага билдиргани ҳақида).

Юсупов Фурқат тўплади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:07, 12.07.2015.
Ўқилди: 6196 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.