"Милан” жамоаси ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави “Монако” клубига ўтишга яқин турибди.
22 ёшли италиялик футболчи Монте-Карлога етиб борган ва бугун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.
La Gazzetta dello Sport нашрининг маълумотига кўра, “Монако” Эль-Шааравини 13 миллион евро эвазига сотиш олиш мажбурияти билан 3 миллион еврога бир йилга ижарага олмоқда.













