«Барселона» клуби собиқ ҳимоячиси Эрик Абидаль каталонияликларнинг собиқ президенти Сандро Росель ва Хосеп Мария Бартомеуни танқид остига олди. Абидалнинг айтишича, Росель ва унинг ўрнини эгаллаган Бартомеу ўз сўзида турмаган.
«Айримлар ўз ваъдасини унутгани боис «Барселона»ни кўзимда ёз билан тарк этганман», — Абидалнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда, Marca нашри.