Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Келинг, омад тилайлик...

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, аксарият мухлисларимиз кутган воқеа юз берди: миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида катта ўзгаришлар қилинди. Бироқ мухлислар яна норозидек. Ҳайронман, айримлар Самвел Бабаянга нега хайрихоҳ эмаслар? Бир инсон улкан ишга киришган пайт унга танқид кўзи билан қараш тўғрими ўзи? Нега энди айримлар янги бош мураббийни қўллаб-қувватлаш ўрнига пессимистик руҳда фикр бирдиряптилар? Бабаян аввал ишни бошлаб олсин, 1-2та ўйин ўтсин, илк натижаларни кўрайлик, кейин бир гап бўлар, ахир. Сизларга айтсам, айни пайт миллий жамоамиз бош­қарувини қўлга олишнинг ўзи катта мардлик. Айниқса, иши тайин ва ўзига яраша муваффақиятларга эришаётган Бабаян учун. Ўзингиз ўйланг, Самвел Вячеславович иссиқ жойини ташлаб, қийин ишга қўл урмаяптими? Ахир терма жамоамизнинг якунда муваффақият қозониши, дейлик, ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритишига ҳеч қандай кафолат йўқ-ку. Демоқчиманки, мураббий бу ишга қайсидир маънода шу вақтгача топган ҳурмати, эришган ютуқларини тикяпти. Шунинг ўзи мақтовга лойиқ эмасми? Дейлик, «Пахтакор»да тинчгина ишлаб юрганида ҳам бўларди-ку. Йўқ, бундай қилмайди. Чунки у табиатан ижодкор инсондир. Акс ҳолда, мураббийлик лицензияси учун ўқимасдан, раҳбарлик лавозимида юраверарди. Қандайдир фикр билдиришдан олдин шу томонларини ҳам ўйлаш керак. Умуман олганда, шахсан мен Самвел Бабаяннинг 20 йиллик орзумизни амалга оширишига ишоняпман. Мана кўрасизлар, янги мураббийлар штаби бош жамоамизга аввалги иштиёқ ва жанговарликни қайтаради ҳали. Агар ички ҳиссиётларим алдамаётган бўлса, биз ниҳоят, ЖЧ финал босқичига йўл оламиз. Келинг, барчамиз бир бўлиб, янги мураббийларни қўллаб-қувватлайлик, уларга далда-туртки берайлик.

Ҳожиакбар Баҳромов, Бувайда тумани.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:39, 14.07.2015.
Ўқилди: 5176 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.