Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Хавининг 10 та қоидаси

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ва «Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави бир неча йиллардан буён юқори спорт формасида ҳаракат қилмоқда. Биз эътиборингизга Хавининг 10 та қоидасини тақдим этамиз.

1. Мен ҳеч қачон ғалаба қозонишдан чарчамайман. Ҳар доим янада кўпроғига эга чиқишни хоҳлайман.

2. Ғалабалар ҳам хумор қилиб туради. Битта совринни қўлга киритганингдан сўнг, яна ғалаба қозонгинг келаверади. Ғалабалар инсонни бўшаштириб қўймайди, балки аксинча кучига куч қўшади.

3. Мен учун пул ҳеч қачон муҳим бўлмаган. Ахир мен ёшлигимдан «Барселона» мухлисиман.

4. Тўп билан нима қилиш лозимлигини уни қабул қилиб олишдан аввалроқ билиш керак.

5. Ўйин ташкил қилиш учун менга, энг аввало, яхши жамоадошлар керак бўлади. Жамоадошларсиз футбол ҳеч қандай маънога эга бўлмайди. Агарда улар ўз вақтида очилмасалар, менинг ўйиним бир тийинга қиммат бўлиб қолади.

6. Мен профессионалман ва ҳар доим жисмоний ҳолатим борасида ғамхўрлик қилиб келаман.

7. Мен учун муҳими натижа эмас, балки ўрганишга бўлган иштиёқдир. Ҳар доим ҳам ниманидир яхшилаш имконияти бўлади. Агарда барча нарсадан қониқиб қоладиган бўлсангиз, ортга томон биринчи қадамни ташлаган бўласиз.

8. Профессионал футболни доимий рақобат ва ўзаро курашсиз тасаввур этиб бўлмайди. Аммо бу ички кураш ҳар доим ўзаро ҳурмат ва дўстона мулоқотга асосланган бўлиши лозим.

9. Футбол барча нарсадан устун туради. Уни сиёсат ёки бошқа ғоявий нарсалар билан боғламаслик керак. Футболни Каталонияда ҳам, Андалусия ва Басклар ўлкасида ҳам бирдек яхши кўрадилар. Бу спорт турини ёқтирмайдиганлар эса, яхшиси уни томоша қилмаганлари маъқул.

10. Мен футбол фанатиман ва майдонга чиқишга кучим етиб турар экан, ўйнайвераман.

Юсупов Фурқат

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:44, 15.07.2015.
Ўқилди: 3700 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.