Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Совриндан воз кечганлар

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Чилида ўтказилган Америка кубоги-2015 мусобақасининг энг яхши ўйинчисига аталган совриндан воз кечди. Бундай ҳолат авваллари ҳам учрагани боис, футбол жамоатчилиги уни оддий ҳол сифатида қабул қилди.

Криштиану РОНАЛДУ. 2010 йил. «Португалия-КХДР учрашувининг энг яхши ўйинчиси»

2010 йилги мундиал Африка қитъа­сида ўтказилган илк мусобақа сифатида ёдда қолганди. Ёпиқ давлат де­йишга кўникканимиз - КХДР терма жамоаси мазкур мусобақада 2-марта қатнашаётганди. Бразилия, Португалия ҳамда Кот-Д'Ивуар билан бир гуруҳдан жой эгаллаган осиёликлар 3та ўйинда мағлубиятга учрашди. Оқибатда бош мураббий Ким Чон Хон Шимолий Кореяда мажбурий қурилиш ишларига сафарбар этилди. Айниқса, кўҳна қитъа вакилларига қарши баҳс кореяликлар учун шармандали якун топди. Криштианунинг мазмунли хатти-ҳаракатлари билан ёдда қолган ўйинда португалияликлар рақиб дарвозасига 7та жавобсиз тўп йўллашди. Диққатга сазовор воқеа учрашувдан кейин содир бўлди: баҳснинг энг яхши ўйинчиси сифатида тан олинган Роналду совриндан воз кечиб, уни ўша ўйинда «дубль» қайд этган Тиагу Мендешга топширди. Португалия термасининг янги аъзоси, ўз навбатида, жамоа сардорининг сахийлигидан фахр туйишини тан олганди.

Болгария бош вазири Бойко Борисов. 2011 йил. «Болгарияда йилнинг энг яхши футболчиси»

Аксарият мухлислар Болгария футболини Христо Стоичков ёки Димитир Бербатов каби номлар билан боғлашади. Бойко Борисов ҳақида эса ҳамма ҳам эшитмаган бўлса керак. Мамлакат бош вазири 2011 йили 3-лига вакили «Витош» клуби сафида тўп сурди. Эътиборлиси, мухлислар ўртасида ўтказилган сўровда айнан Борисов энг кўп овоз тўплаб, ўша пайтда «Манчестер Юнайтед»да тўп сурган Бербатовни деярли икки баробарлик фарқ билан ортда қолдирди. Тўғри, мазкур соврин Бойкони хурсанд қилди, дейиш қийин. Сиёсий арбоби мазкур ҳолатни Болгариядаги инқироз билан боғлаб, овоз бериш жараёнини инкор этди. Шу боис, натижаларни бекор қилиш ёки «Йил футболчиси» деган номни «Энг яхши ёш ўйинчи» номинацияси ғолибига топширишни таклиф этди.

Феликс Магат. 2011 йил. Bentley Continental GTC

2011 йили «Вольфсбург» клуби раҳбарияти мабодо жамоа бундеслигадаги ўрнини сақлаб қолса, жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Феликс Магатни Bentley Continental GTC автомобили билан тақдирлашни ният қилишганди. Бироқ мазкур ҳадядан воз кечган германиялик мутахассис ўз қарорини шундай изоҳлади: «Бентли» - фантастик машина, барча қатори мен ҳам уни орзу қиламан. Лекин тўғри тушуниш керак: бундеслигада жон сақлаш учун қўлимиздан келадиган барча ишни қилишимиз керак. Бу йўлда бирорта қимматли нарсани қурбон қилишга тўғри келса, бу фақат яхши». Темир Феликс ўз сўзида турди. Зиммасидаги вазифа ижобий ҳал этилгач, совринга бериладиган 250 минг евролик Bentley автомобилини Volkswagenга айирбошлаб, ортган пулни турли хайрия ташкилотлари ҳисобига ўтказди.

Яя Туре. 2012 йил. «Ўйиннинг энг яхши футболчисига аталган шампан виноси»

Англияда қадимдан баҳснинг энг яхши ўйинчиларига шампан виноси топшириш анъана тусини олган. 2012 йили «Манчестер Сити» - «Ньюкасл» баҳсида содир бўлган воқеадан сўнг маҳаллий чемпионат мазкур масалада ўзгартиришлар қилиш лозимлигини тушунди. Драматик тарзда кечган учрашувда «шаҳарликлар» ярим ҳимоячиси Яя Туре «дубль» қайд этгани ҳолда учрашувнинг энг яхши футболчиси, дея тан олинди. Якунда, шампан виноси Турега топширилди. Аммо Яя ўз диний қарашларини ҳисобга олган ҳолда совринни жамоадоши Жолеон Лескоттга топширди. Шундан сўнг Англия лигаси мазкур маросимга зарур ўзгартиришлар киритди: ўйиннинг энг яхши футболчисига аталган совринга қўшимча тарзда ғолиб футболчининг номи битилган эсдалик совғаси ҳам қўшиб қўйиладиган бўлди. Эндиликда ичкиликдан воз кечадиганлар ҳам қуруқ қолишмайди.

Лионель Месси. 2015 йил. «Аргентина-Парагвай учрашувининг энг яхши ўйинчиси»

Сўзимиз бошида Месси Америка кубоги-2015 мусобақасининг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилгани-ю, аргентиналик ўйинчининг бу совриндан воз кечганига тўхталгандик. Буни қарангки, жамоатчилик диққатини тортган ҳодиса Лео учун мазкур мусобақадаги биринчиси эмас экан. Илк учрашувни парагвайликларга қарши ўтказган Херардо Мартино шогирдлари ўйинда икки гол фарқи билан олдинда бориб, якунда ғалабани бой беришганди. Шунга қарамай, учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида Месси тан олинди. Аммо Лео ҳадяни олишни хоҳламади. Мазкур ҳолатда танқиду гап-сўзлардан қутулиб қолган футболчи орадан уч ҳафта ўтиб, янада нуфузлироқ совриндан воз кечди. Бу эса футбол жамоатчилиги ва ишқибозларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:47, 16.07.2015.
Ўқилди: 8473 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик