Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Виктор Карпенко: «Турли баҳоналар билан ўзимизни оқламоқчи эмасмиз»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» - «Шўртан» ўйини билан  олий лига 1-даврасига якун ясалди. Аслида, бу учрашув  расман 3-турдан ўрин олган бўлиб, «Бунёдкор» футболчиларининг терма жамоага чақирилиши сабаб кечроқ муддатга қолдирилганди. Ўйин куни, 6 июлда «Бунёдкор» жамоасининг ташкил этилганига роппа-роса 10 йил тўлди. Шу куни Сергей Лушан шогирдлари ўз юбилейларига ажойиб совға тайёрлашди. 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба ғузорлик футболчилар ва уларнинг мухлисларидан ташқари деярли ҳаммани хушнуд этди. Афсуски, «Шўртан»нинг мағлубиятли серияси яна давом этди. Мухтор Қурбонов жамоаси «Бунёдкор»га қадар «Локомотив»га 0:4, «Навбаҳор»га 2:4, «Металлург»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ўзбекистон кубоги нимчорак финали доирасидаги «Пахтакор»га қарши учрашувда қабул қилиб олинган мағлубиятни ҳам қўшиб ҳисобласа, кетма-кет бой берилган ўйинлар сони 5тага етади. Албатта, бу ўта қониқарсиз натижа ва ёқимсиз кўриниш. Биринчи даврадан сўнг ғузорликлар 15 очко билан турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб туришибди. Хавфли зонада жойлашган жамоадан бор-йўғи 4-5 очкога олдинда боришяпти. Биз «Бунёдкор» билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг «Шўртан» сардори Виктор Карпенкодан интервью олдик.

 

- Мана, олий лигадаги кетма-кет тўртинчи мағлубиятни  ҳам қабул қилиб олдинглар. Суҳбатимиз аввалида бугунги учрашув ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Бундай ўйинлардан кейин гапириш ҳам осон эмас. Умуман олганда, ўйинни ёмон бошламадик. Учрашув аввалида тўпни ўз назоратимиз остида ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Бунга қайсидир маънода эриша бошладик ҳам. Лекин ўтказиб юборилган биринчи голдан сўнг ўйинни бўшаштириб юбордик. Йигитлар ўзларини қўлга ола билмадилар. Бунинг оқибатида  рақиб 2-голни ҳам урди. Бошқа томондан, «Бунёдкор» жамоасининг  ўйинини алоқида қайд этиш лозим. Жамоа бироз омадсиз стартдан кейин ўзини тиклаб олди. Бугун улар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Фурсатдан фойдаланиб, мезбонларни ҳақли ғалаба билан табриклайман.

- Бугун собиқ жамоадошларингизга қарши майдонга тушдингиз. Бу ҳолат сизга қайсидир жиҳатларда эркинроқ ўйнаш учун ҳалал бермадими?

- Йўқ. «Бунёдкор»ни тарк этганимга 3 йилдан ошди. Қолаверса, мен ўз ишимга профессионал тарзда ёндошаман. Боз устига сардорман. Бу борада жамоадошларимга ўрнак бўлишим керак. Тўғри, ўз вақтида «Бунёдкор» сардори сифатида Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубоги бош совринларини баланд кўтариш насиб қилган. ОЧЛда яхши ўйинларни ўтказдим. Лекин бу тарих. Бугун мавсумдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчи бўлгандик. Лекин жамоавий ўйинимизнинг чиқмаганлиги панд бериб қўйди.

- Балки баҳс аввалдан белгиланган вақтида ўтказилганида, «Шўртан» йирик ҳисобда мағлуб бўлмасмиди?

- Нима фарқи бор? Барибир ўйнаш керак-ку.

- «Шўртан» мавсум бошида яхшироқ ўйин намойиш этганидан келиб чиқиб шу саволни бергандим.

- Тўғрику-я, лекин ҳозир билдириладиган ҳар қандай фикр баҳонадек туюлади, ўзимизни оқлагандек бўлиб қоламиз. Шунчаки, исталган пайтда баҳсга тайёр бўлиш керак. Бошида яхши ўйин кўрсатдик, ҳозир эса йўқ. Демак, сабабчи ўзимиз.

- Сўнгги 4-5та ўйинда чамаси 20тача гол ўтказиб юбординглар. Бу меъёридан кўп эмасми?

- Албатта жуда кўп кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Нима ҳам дердик. Юзага келган танаффусдан фойдаланиб, йўл қўйилган хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Тегишли хулосаларни чиқариб олишимиз керак.

- Жамоанинг омадсиз иштирокига молиявий муаммолар сабаб бўлмаяптими?

- Қайси клубда молиявий камчиликлар йўқ дейсиз? Ҳар бир жамоанинг ўзига яраша муаммолари бор. Лекин бу натижасига таъсир ўтказмаслиги шарт. профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам тушкунликка тушмаслиги керак. Бизнинг кайфиятимиз ўйин натижасига таъсир ўтказади. Майдонга тушгандан кейин молия иккинчи ўринга ўтиши лозим. Бошқа нарса ҳақида ўйламаслик керак.

- Ўзбекистон кубогида ҳам чорак финалга чиқишинглар мумкин эди. ғузордаги 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кичик бўлсада устунлик «Шўртан» тарафида  эди...

- Бу - футбол. Уйда яхши ўйин намойиш этдик. Меҳмонда ҳам етарлича голга тортадиган хавфли вазиятлар яратдик. Лекин улардан фойдалана олмадик. Оқибатда, чорак финалга кучлироқ жамоа йўл олди.

- Жамоа энди таътилга чиқадими?

- Ҳа. Қачон йиғилишимизни мураббийлар ҳал қилишади. Юқорида айтганимдек, йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб олиш учун фурсат келди. Энди шу ҳақда ўйлаймиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:08, 17.07.2015.
Ўқилди: 4203 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.