Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Футбол оламидаги ғаройиб трансферлар

Баҳо:
+ | -

Кундалик ҳаётимизда турли ғаройиботларга дуч келганмиз. Бу нарсалар доимо гувоҳ бўлиб келмоқдамиз. Жаҳон футболи тарихида ҳам қизиқарли ходисалар шунчалик кўп бўлганки, уларни ёдга олиб орқали баъзида ҳайратда қолишимиз ҳеч гап эмас. Жумладан футбол тарихида футболчиларни харид қилиш ёки уларни бошқа клубларга сотиш каби трансфер жараёнида ҳам қизиқарли воқеаллар рўй берган. Буни қуйида ўқиб, ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Англияда

Футбол тарихидаги энг дастлабки ғаройиб трансфер савдоси 1927 йилда амалга оширилган. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячи амплуасида танилган Хью Макленханни ичи музқаймоққа тўлдирилган учта музлатгич эвазига сотиб олганди. Бу трансфер жаҳон футболи тарихида кулгули ва ғаройиблиги билан донг таратганди. Кейинчалик учта музлатгичда тўлдириган музқаймонқ эвазига харид қилинган ушбу футболчи маълум вақт ўтиб, катта маблағга пулланганди.
 
«Халл Сити» клуби ўз вақтида Англия терма жамоасига ҳам чақирилган футболчи Эрни Бленкинсопни «Кадворт»дан жуда бошқача услубда сотиб олишга ҳаракат қилган. Яъни, «Халл Сити» жамоаси Бленкинсоп учун 100 фунт тўлашдан ташқари, қўшимчасига 80 литр пивони бағридан воз кечган. Инглиз мамлакатида пивони хушловчилар талай топилади. Ўша кезда ҳам пивони қадри ҳар қандац футболчини сотиб олишдан қимматроқда турганлигини таъкидлаш мумкин.
 
Англия чемпионатининг қуйи дивизионида тўп сурадиган «Желлингем» клуби эса Тони Каскаринони «Крокенхилл»дан стадионни таъмирлаш учун кетадиган қурилиш аёшлари, машғулот ўтказишда фойдаланиладиган тренажёрлар ва формалар эвазига харид қилган. Шу ҳом ашёлар билан Тони Каскарино ўз жамоасини ўзгартиришга розилик билдирган. Албатта, бу трансфер кейинчалик ҳам омма эътиборидан тушмай келди. Кўпчилик, буни кулгуга олишганлиги табиий. Аммо, ғаройиб воқеаллар ҳам футболнинг бир бўлаки эканлигини унутмаслигимиз даркор.
 
Иан Райтни «Арсенал» мухлислари жуда яхши танишади. У мазку клуб таркибида кўплаб голлар урган маҳоратли ҳужумчи саналиб келган. «Канонирлар» Райтни «Гринвич Боро»дан сотиб олиниши жараёнида жуда ғаройиб келишув асосида трансферни амалга оширган. Ўшанда лондонликлар Райт учун бир қанча тренажёр мосламалари беришган ва футболчини ўзиники қилишганди.
 
«Мидлсбро» эса Гарри Паллистерни катта пуллар эвазига сотиб олишдан кўра, бошқа усулни қўллашни маъқул топишган. Яъни, «Мидлсбро» раҳбарият Паллистер учун «Билленгем Таун»га бир қанча тўплар, дарвоза тутиладиган тўрларни беришган. Шу арзимаган нарсалар учун Паллистер «Мидслбро»га кўчиб ўтган. Айтиш керакки, кейинчалик Гарри фаолиятини кўп қисмини «Манчестер Юнайтед»да ўтказиб, кўплаб унвонларга эга чиққанди.
 
«Фулхем» жамоаси Зэт Найтни машғулотлар чоғида кийиладиган 30та формага сотиб олган. Бу футболчи жамоада жуда яхши ўйинлар ўтказиб, ўзига сарфланган 30та формани миллионлар билан қайтарганлигини айтиб ўтиш мумкин.
 
Руминияда

Руминия мамлакатида ҳам антиқа кўринишдаги кўплаб трансферлар амалга оширилган. Бу давлатдаги савдолар асло Англиядагидан кам эмас. Масалан, «Вальче» клуби «Жиула» ярим ҳимояичиси Ион Раду учун икки тонна гўшт маҳсулотини берган.
 
«Регал» ҳимоячи Мариуш Чоарани «Арада» клубидан сотиб олиш жараёнида иккинчи томонга 15 килограмм сосискани беришган. Бу трансфер роса танқидларга учраганлиги туфайли, Чоара бир муддат янги жамоасида ўйнаганидан сўнг, фаолиятини Германияда давом эттиришга қарор қилган. Футболчи майдонда бўлган кезларида маҳаллий ишқибозлар томонидан унга қарата сосискалар отилган экан.
 
Руминиянинг тўртинчи дивизиони вакилли «Штемник» эса «Реколта»дан дарвозабон Бараганни бир юк машинасидаги ўтинга алмаштирган экан. Умуман олганда, бундай антиқа савдолар ушбу мамлакатда биринчи маротаба амалга оширилмаган. Баъзи клублар янги футболчиларни жалб қилиш жараёнида нақд пул эвазига, бир бочка вино, иккита штанга, бир қанча чўчқа ва отларга алмаштиришган экан. Ана сизга ишбилармонликни янгича усули!

Бошқа мамлакатларда
 
Уругвайнинг «Сентрал Эспаньол» клуби Даниэль Альенда билан ўзаро битим тузаётганида ғаройиб келишувни амалга оширган. Футболчи клубдаги фаолияти учун ҳаммаси бўлиб, 550та бифштекс билан сийлашини талаб қилган. Ҳеч қандай пулсиз ўйнаб, ҳафтасига 25та бифштексни паққос туширишга келишган экан.
 
«Арсенал» Украина терма жамоаси сардори бўлган Олег Лужнийни бир вагон картошка эвазига сотиб олган эмиш. Эхтимол, бу чиндан ҳам ростдир.
 
Франко Ди Сантони кўпчилик мухлислар яхши танишса керак. Фаолияти давомида «Челси», «Блекберн», «Уиган» клубларида ўтказган ва ҳозирда «Вердер» шарафини ҳимоя қилаётган Ди Сантони Чилининг «Аудакс Итальяно» жамоаси 80 литр буёқ эвазига харид қилган.
 
Мексика ва Коста-Рика мамлакатларида ҳам юқоридаги воқеаллардан ҳам қизиқарли трансферлар рўй берган. Масалан, Мексика клублари пул эвазига 50та тўп, 30га яқин форма, шунчага тенг бўлган шлямпаларни бошқаларга беришган.
 
Коста-Рикада ҳам 50та тўп, бир қанча отлар пул ўрнида ишланган. Бу эса урф ҳозирда йўқ бўлиб кетган бўлишига қарамай, ҳамон ўша давлат футболи тарихида ўчмас ғаройиб воқеаллар сифатида қоладиган бўлган.
 
Иззатбек Абдува ҳобов тайёрлади.

Манба: Sports.uz
Киритилди: 19:25, 17.07.2015.
Ўқилди: 12761 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.