“Ювентус”нинг янги ҳужумчиси Симоне Заза Турин клубидаги рақобатдан асло чўчимаслигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, “Кекса синьора” 24 ёшли форвардни 18 миллион евро эвазига “Сассуоло”дан сотиб олди.
– Ҳозирча ҳужумда ким билан тандемда ҳаракат қилишимни аниқ билмайман, – дея Заза сўзларини келтиради Goal.com га асосланиб Спорт Экспресс. – Асосий таркибга кира олишга умид қилаяпман. Манжукични жуда яхши биламан деб айтишим қийин, чунки у билан жума куни биринчи бор машғулотлар ўтказдик. Моратадан ташқари рақобатчиларимнинг ҳаммаси янги футболчилар. Шу сабаб ҳам ким билан шерикликда ўйнашим мумкинлигини олдиндан тахмин қила олмайман. Жамоага ўтган илк кунимданоқ асосий таркиб учун кураш жиддий кечишини тушунганман. Лекин рақобатдан қўрқаётганим йўқ. Энг муҳими ўйинда бўлиш.