Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 0-0 Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Хуршид Тожибоев Олимпиада ўйинларига йўлланма олди

Баҳо:
+ | -
Бугун пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида бокс бўйича APB (AIBA Pro Boxing) мусобақасининг 60 кг.гача бўлган вазн тоифасида биринчи босқичнинг иккинчи учрашувлари ўтказилди.    Унда ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев россиялик Дмитрий Полянский билан 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рингга кўтарилди.    Бу икки тажрибали чарм қўлқоп усталари ўртасидаги жанг кутилганидек ўта муросасиз рухда ўтди ва унда ҳамюртимиз Хуршид Тожибоевнинг қўли баланд келди.    Шундай қилиб, “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз сафи яна биттага кенгайди.    Ушбу кечада, шунингдек, рейтинг жанглар ҳам ўтказилди. Унда филиппинлик Чарли Суарес италиялик Доменико Валентинони (Италия), Читу Шафиқ (Бенин) эса Артур Бриль (Германия)ни очколар ҳисобига мағлубиятга учратдилар. Дэвид Жойс (Ирландия) ва Робсон Консейсао (Бразилия) жанги дуранг натижа билан якунига етди.    Маълумот учун. Жорий йилнинг 30 май куни Тошкентда APB (AIBA Pro Boxing) мусобақасининг 60 кг.гача бўлган вазн тоифасида бўлиб ўтган дастлабки учрашувларда ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев ирландиялик Дэвид Жойсни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ушбу жангларнинг учинчи босқич яъни финалида ғолибликни қўлга киритган боксчи чемпионлик камарига эга бўлади. Бу учрашув ҳам пойтахтимизда 19 сентябр куни бўлиб ўтади. 
Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:09, 19.07.2015.
Ўқилди: 3987 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик