"Барселона" жамоасининг ҳимоячиси Хорди Алба таъкидлашича, унинг термадаги шериги Икер Касильяс билан жамоаси жуда ҳам ёмон тарзда ҳайрлашибди.
"Касильясга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш учун унда ҳамма нарса етарли. Унинг ўйинидан ҳамма роҳат олади. Билмадим, нима унга бундай ҳатти ҳаракатлар қилинишига сабабчи бўлди.
Менимча бунга сабаб олдинги мавсумда "Реал" ҳеч нарса юта олмагани. Биз эса Хави билан ҳамма нарсани ютдик... Ўйлашимча, Касильяс "Барса"да бўлганида, жамоамиз у билан бошқача тарзда ҳайрлашган бўлар эди", - деди Алба.