Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Осиё шахмат федерацияси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни "Йил кишиси" деб эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Осиё шахмат федерацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни “Йил кишиси” деб эълон қилди. Бу ҳақидаги расмий табрик мактуби Ўзбекистон шахмат федерациясига келиб тушган:

“We are pleased to inform you that Asian Chess Federation president Sheikh Sultan bin Khalifah Al Nahyan announced the other day at a press conference for the 2nd Annual Asian Chess Excellence Awards that the Man of the Year Award goes to His Excellency President Islam Karimov of Uzbekistan”.

Мактубда ёзилишича, Осиё шахмат федерацияси томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий “2nd Annual Asian Chess Excellence Awards” премиясининг “Йил кишиси” номинацияси ғолиби сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов эътироф этилган.

Осиё шахмат федерацияси президенти Шайх Султон бин Ҳалифа Ал Нахён бу янгиликни расман эълон қилди. Хабарга мос тарзда суратлар ҳам илова қилиниб, унда Шайх Султон федерация бош котиби Хишам ал-Тоҳир билан бирга номинация ғолибига тақдим этиладиган мукофотни намойиш қилишган.

Ушбу номинация бўйича мукофот мамлакатда шахматга қаратилаётган эътибор, болалар спорти, хусусан шахматга берилаётган ғамҳўрлик, яратилаётган шароитлар ва доимий қўллаб-қувватлашни таъминлаётганлар учун топширилади.

“Asian Chess Excellence Awards” премияси ўтган йили таъсис этилган бўлиб, илк ғолибларни тақдирлаш маросими 2014 йилнинг 25 июль куни БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтган эди. Ўшанда “Йил кишиси” номинациясида ғолиблик БААнинг Шаржа шаҳри амири Шайх Муҳаммад ал-Қосимийга насиб этганди. Қосимий 10 миллион АҚШ доллари эвазига дунёдаги энг катта шахмат клубини бунёд эттирганди.

 

Манба: olamsport.com
Киритилди: 17:33, 21.07.2015.
Ўқилди: 5441 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик