"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Каземиро жамоа устози ҳақида ўз фикрлари баён этди.
"Мен "Реал" га қайтганимдан хурсандман. "Порту"да ўйнаб юрган пайтларимда тезроқ ортга қайтиш ҳақида ўйлардим. Мен "Порту"дан миннатдорман.
"Реал" да мен кўплаб совринлар ютмоқчиман. Рафаэл Бенитес ажойиб мураббий. У ҳар қандай футболчига нима қилиш кераклигини тушунтиради. У жуда талабчан инсон. Мен ҳам унга ўхшашни орзу қиламан", - дейди Каземиро