"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес жамоадоши Андрес Иньестанинг собиқ "барсачи" Хави борасидаги фикрига қўшилиши маълум қилди.
"Хави "Барселона" футболчилари учун ўрнак эди. Иньеста айтганидек, бизга Хави етишмаяпти. У ўзидан ўчириб бўлмас из қолдирди, аммо бахтимизга жамоада яхши футболчилар бор. Кўрамиз, улар ўз вазифаларини уддалай олишармикан", - дейди Суарес.