"Бавария" ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо Чили терма жамоаси футболчиси Артуро Видаль номига илиқ сўзлар айтди.
"Видаль - суперфутболчи. Айнан шундай футболчилар "Бавария"га керак. У сўнгги йиллар давомида "Ювентус" ва Чили терма жамоасида ғалабага чанқоқлигини исботлади. Бунинг устига, у Бундеслигада тўп тепишга ҳам улгурган", - дейди футболчи.













