Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Милан» «гвардиячилари» ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» жамоаси садоқатли футболчилари борасида ҳар қанча фахрланса арзийди. Биз ушбу клуб сафида энг кўп майдонга тушган футболчилар ТОП-10 талигини сизга хавола қиламиз.

10. Деметрио Албертини – 406 ўйин
Италиялик футболчи «Россонерилар» таркибида 1988-2002 йиллар мобайнида тўп сурган. У жамоа билан 5 маротаба Италия чемпионати ғолиблигини, 3 бора эса Чемпионлар кубоги (лигаси) чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Албертини «Милан» таркибидаги 14 йиллик фаолияти давомида умумий ҳисобда 16 та соврин соҳибига айланган.

9. Чезаре Малдини – 412 ўйин
Паола Малдининг отаси Чезаре «Милан» шарафини 1954-1966 йиллар мобайнида ҳимоя қилган. Малдини ўша пайтлари клуб тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланган эди. У клуб билан 5 та мусобақада ғолиблик нашидасини сурган. Чемпионатда 4 та, Чемпионлар лигасида эса 1 та чемпионлик олтин медали Чезаренинг шахсий музейига йўл олади.

8. Анджело Анкиллетти – 418 ўйин
Анкилетти 1966-1977 йиллар давомоида «қизил-қоралар» таркибида тўп сурган. У 11 йиллик фаолияти давомида 1 марта мамлакат чемпионлигига сазовор бўлади. Шунингдек 1 бора Чемпионлар кубогида ва 2 марта кубок эгалари кубогида муваффақият қозонган. Жамоа билан қўлга киритган совринларининг умумий сони 9 тани ташкил қилади.

7. Массимо Амброзини – 433 ўйин
Ўтган йили ёзда фаолиятига нуқта қўйган футболчи «Милан»даги дебютини 1995-йилда нишонлаган эди. У «россонери»лар учун 18 йил тўп суриб, 4 марта «А» серия чермпионлигини, 2 бора эса Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритади. Амброзинининг жамоа билан қўлга киритган умумий ютуқлари 12 та.

6. Женнаро Гаттузо – 461 ўйин
«Милан»нинг шерюрак ҳимоячиси Гаттузо жамоа сафида 1999-2012 йилларда тўп сурди. Женнаро Миланда 10 та мсуобақанинг олтин медалларига сазовор бўлган. Жумладан 2 мартадан мамлакат чемпионлиги ва Чемпионлар лигасида муваффақият қозонган. Шунингдек Европа суперкубоги, Қитъалараро кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби халқаро мусобақаларда ҳам ғолиблик нашидасини суришга эришган.

5. Мауро Тассотти – 583 ўйин
Тасотти «Милан»да 1980-1997 йилларда фаолият юритган. У жамоа билан 17 та совринга эришган. Италия чемпионатидаги ғалабалар 5 тани, Чемпионлар кубоги (лигаси)даги муваффақиятлар эса 3 тани ташкил қилади. Мауро кучли ўнликдаги футболчилар орасида жамоавий совринларга эришиш бўйича клубнинг 4-рақамли футболчисидир.

4. Жанни Ривера – 658 ўйин

Ривера «Милан»га 19 йиллик (1960-1979) фаолиятини бағишлади. У давр ичида 3 марта мамлакат чемпионатида ва 2 бора Чемпионлар кубогида ғолиблик шохсупасига кўтарилади. Жанни жамоа билан шонли ва нурсиз даврлани бирга бошидан кечиради. Унинг клуб билан қўлга киритган жамоавий совринлари 12 тани ташкил қилади.

3. Алессандро Костакурта – 663 ўйин.
«Милан» садоқатли ўйинчилари билан ҳар қанча фахрланса арзийди деб юқорида айтиб ўтган эдик. Костакурта клуб сафида 1986-2007 йиллар мобайнида тўп суради. Футболчи 21 йиллик фаолияти давомида умумий ҳисобда 24 та совринни қўлга киритади. Алессандро 7 бора Италия чемпиони бўлган бўлса, Чемпионлар (кубоги) лигасида 5 марта ғолиблик нашидасини сурган кам сонли футболчилардан биридир.

2. Франко Барези 719 ўйин
«Милан» ҳимояси фахрларидан бири Барези жамоа сафида 1977-1997 йиллар давомида тўп сурган. У жамоа билан 6 марта «А» серияда, 3 бора эса Чемпионлар кубоги (лигаси)да ғолиб бўлади. Жамоавий совринларининг умумий сони эса 19 тага етган.

1. Паола Малдини 902 ўйин

Футбол тарихидаги энг садоқатли футболчи ҳисобланадиган Малдини «россонери»лар учун 1984-2009 йиллар давомида тўп сурган. Ҳимоячи 25 йиллик фаолияти давомида 26 та соврин соҳибига айланган. Мамлакат чемпионатидаги ғалабалар 7 тани ташкил қилса, Чемпионлар кубоги (лигаси)даги муваффақиятлар 6 та. Дарвоқе у бу борада испаниялик Франциско Хенто билан рекордчжи ҳисобланади. Улар ЧЛда ҳаммадан кўп 6 мартадан чемпион бўлишган.

Факт: Кучли ўнликдан жой олган футболчиларнинг нақ 7 таси (Албертини, Амброзини, Гаттузо, Тассотти, Костакурта, Барези ва Малдини) 1995-1997 йилларда бир таркибда ҳаракат қилишган. Мана сизга «Олтин авлод»!

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 19:54, 22.07.2015.
Ўқилди: 5758 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.