Туркиянинг «Трабзонспор» клуби «Бавария»нинг 31 ёшли ҳимоячиси Дантега даъвогарлик қилмоқда.
Мюнхенликларнинг ўзи ҳам ёши 30дан ошган бразилиялик билан хайрлашишга қарши эмас, чунки футболчи асосий таркибдаги ўрнини аста-секин йўқотмоқда.
Бироқ бу трансферга Дантенинг маоши халал бериши мумкин. Чунки футболчи йилига 5 миллион евро маош сўрамоқда, трабзонликлар эса бунча тўлашга қодир эмас.













