Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Роналдунинг терма жамоадаги энг муҳим голлари ТОП-7

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду «Реал» сафида голлар уришдан тўхтамаяпти. Furkat.uz сайти эса Кришнинг Португалия термаси сафида киритган энг муҳим голлари ҳақида тўхталиб ўтади.

7. Дания – Португалия 0:1
Мусобақа: Евро-2016 саралаш босқичи
Сана: 14.10.2014

Евро-2016 саралаш босқичини омадли бошлай олмаган Португалияга Дания билан ўйинда фақат ва фақат ғалаба зарур эди. Бироқ 90 дақиқа ҳам ортда қолган эдики, ўйинда ҳисоб очилмаётганди. Ҳакам томонидан учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилади. Ана шу вақт ниҳоясига етишига 8 сония қолганида Криштиану боши билан Данияликлар дарвозасини ишғол қилиб, Португалияга муҳим 3 очкони тақдим этди.



6. Португалия – Голландия 2:1
Мусобақа: Евро-2004 ярим финал
Сана: 30.06.2004

2004-йилги Европа чемпионатида Криштиану аста-секин порлай бошлаганди. У ярим финалда 26 дақиқада тўп киритиб, жамоадошларини ҳисобда олдинга олиб чиқади. Кейинчалик Манишенинг супер голи мусобақа мезбони бўлган португалларнинг финалга чиқишини таъминлади. Бироқ ҳал қилувчи ўйинда Португалия кутилмаганда Грецияга имкониятни бой бериб қўйган эди. Бу мағлубиятдан кейин 19 ёшли Роналду кўз ёшларини тия олмади.



5. Шимолий Ирландия - Португалия 2:4
Мусобақа: ЖЧ-2014 саралаш босқичи
Сана: 06.09.2013

Жаҳон чемпионати-2014 саралаш босқичида Роналду Португалиянинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди. Шимолий Ирландияга қарши кечган ўйинда Португаллар 68 дақиқагача 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришаётган эди. Айнан ана шу дақиқадан сўнг Роналду жамоасини «уйғотди». 68 дақиқада ҳисобни тенглаштирган Криш, орадан 9 дақиқа ўтгач жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 77 дақиқада эса «хет-трик»ини нишонлаб, учрашувга «нуқта» қўйди. Шу тариқа Португалия жуда ҳам муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди.



4. Португалия – Швеция 1:0
Мусобақа: ЖЧ-2014. Саралаш босқичи. Ўтиш ўйини
Сана: 15.11.2013

Португалия жаҳон чемпионати-2014 саралаш босқичида Россиядан кейинги 2-ўринни эгаллаб, ўтиш ўйинида иштирок этадиган бўлди. Бу босқичда уларни Ибрагимович етакчилигидаги Швеция кутиб турарди. Дастлабки учрашувда Роналдунинг ягона голи Португалияга жавоб ўйини олдидан яхши имкониятни туҳфа этди.



3. Португалия – Чехия 1:0
Мусобақа: Евро-2012 чорак финал
Сана: 21.06.2012

Португалия терма жамоаси Европа чемпионатининг чорак финалида Чехларга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 80 дақиқасида катта саҳнага Роналду чиқди. Унинг боши билан йўллаган зарбаси йўлига Чех тўғаноқ бўла олмади. Ушбу гол ўйинда ягона бўлиб қолди ва Португалия ярим финалга йўл олди.



2. Португалия – Голландия 2:1
Мусобақа: Евро-2012 гуруҳ босқичи
Сана: 17.06.2012

Роналду 2012-йилги Европа чемпионатини кўнгилдагидек бошлай олмади. У дастлабки икки ўйинда бир нечта имкониятларни кўкка совуриб, мухлислар эътирозига учради. 3-турда Голландия билан ўйинда Португалияни ғалабагина гуруҳдан олиб чиқар эди. Ван дер Ваарт 11-дақиқадаёқ жаҳон вице-чемпионларини ҳисобда олдинга олиб чиққач, кўпчилик Португалия миссияси тугади деб ўйлаган эди. Бироқ Криштиану муҳим паллада катта саҳнага чиқди. У 28 дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, 74-дақиқада иккинчи голини киритиб, терма жамоасининг мусобақани давом эттиришини таъминлади.



1. Швеция- Португалия 2:3
Мусобақа: ЖЧ-2014 саралаш босқичи. Ўтиш ўйини
Сана: 19.11.2013

Жаҳон чемпионати-2014 ўтиш ўйинининг жавоб учрашувида ҳам Роналду ҳисобни очиб, жамоасининг имкониятини яхшилаб олди. Бироқ қандайдир 4 дақиқа ичида Ибрагимович ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Вазият жудаям қалтислашган паллада Роналду яна ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. 76 дақиқада мувозанатни тиклаган Криш, орадан 2 дақиқа ўтгач, «хет-трик»ка эришди ва мундиал масаласини узил-кесил ҳал қилди. Унинг ушбу қаҳрамонлиги амалда Олтин тўпн учун ташланган жуда катта қадам эди ва у 2013-йил якунлари бўйича ушбу мукофотни қўлга киритди.


Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 22:50, 22.07.2015.
Ўқилди: 6068 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.