Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Анзур қутқарувчи ролида бошқалар эса

Баҳо:
+ | -

Россия, Украина ва Сербия миллий чемпионатларининг янги мавсуми старт олди. Демак, ушбу чемпионатларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик легионерлар ҳам расмий ўйинларга киришишди.

МУВАФФАҚИЯТЛИ СТАРТ

«Уфа» ва «Локомотив» жамоалари Россия премьер-лигасини муваффақиятли бошлашди. Бошқирдистонликлар Москвада «Спартак» билан дуранг ўйнашди — 2:2. Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин 57-дақиқада захирадан майдонга тушди. «Темирйўлчилар» эса сафарда муҳим ғалабани нишонлашди. Улар «Мордовия»ни минимал ҳисобда енгишди. Виталий Денисов мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракатланди.

АНЗУР - ҚУТҚАРУВЧИ

Ўтган ҳафта Хитойнинг «Чанчун Ятай» клубида фаолият олиб бораётган Анзур Исмоилов учун ёмон келмади. Унинг жамоаси супер-лиганинг 2та ўйинида майдонга тушиб, 4 очко олди. Қолаверса, ҳамюртимиз «Жиангсу»га қарши учрашувнинг 82-дақиқасида гол уриб, жамоа­сини мағлубиятдан қутқариб қолди. Бу Исмоиловнинг ушбу мавсумдаги илк голидир.

Оқибатли ЙИГИТЛАР ТАЪСИРИ

«Ворскла» клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Украина матбуотига берган интервьюясида БАА, Саудия Арабистони ва Қозоғистон клубларидан тушган таклифларни рад этганини айтиб ўтди. «Ҳа, бир қатор клублардан таклифлар олдим. Аниқ номларни айтишни истамайман, аммо БАА, Саудия Арабистони ва Қозоғистондан чорлов бўлганини билдиришим мумкин. Бу таклифлар молиявий жиҳатдан анча яхши эди, албатта. Аммо Полтавада қолишга қарор қилдим. Зеро, «Ворск­ла»да ажойиб жамоа, мақсади ҳам жиддий. Энг муҳими - мураббийлар менга ишонишади. Боз устига, Европа Лигасида  иштирок этадиган жамоадан қандай кетиш мумкин? Таркибимизда яхши футболчилар тўпланишган. Айниқса, тўйимга ярим жамоа меҳмон бўлиб борганини кўргач, «Ворскла»да қолиш хоҳиши яна-да кучайди. Бундай оқибатли йигитлар билан бир жамоада ўйнаш ҳар доим ёқимли. Шу сабабли, Полтавага белгиланганидан икки кун олдин қўн­ғироқ қилдим ва янги шартнома имзолашга розилик билдирдим», - деди Турсунов.

«Ворскла» янги мавсумнинг даст­лабки турида «Волин»ни қабул қилди. Ҳамюртимиз ўйинни бошланғич таркибда бошлади. 20-дақиқада айнан Турсуновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Санжар 79-дақиқада захирага олинди. Учрашувда эса дуранг натижа қайд этилди - 1:1. Ҳар 2та гол иккинчи бўлимда урилди.

 

57 ДАҚИҚАЛИК ҲАРАКАТ

Аввалги мавсумни қуйи дивизионда ўтказиб, Сербия супер-лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган «Явор» жамоаси 1-турда «Нови Пазар» меҳмони бўлди. Ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғофуров ўйинни «Явор»нинг бошланғич таркибида бошлади ва 57-дақиқада жароҳат сабаб, алмаштирилди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида, иваницаликлар ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Шу тариқа «Явор» сафардаги қимматли ғалаба билан старт олди.

Ғалаба ва дуранг

Александр Гейнрихнинг клуби - «Ордабаси» ўз майдонида «Оқжетпес» устидан ғалаба қозонди - 2:1. «Жетису» эса (Бобур Давлатовнинг янги жамоаси) сафарда «Астана»га имкониятни бой берди. Александр асосий таркибда майдонга тушиб, 81-дақиқагача ҳаракат қилган бўлса, Бобур  захира ўриндиғида қолди.

ТАНАФФУС

Жанубий Корея «К»-лигасида иккинчи босқич ўйинлари ҳали бошланмади, Малайзия биринчи лигасида эса қисқа танаффус эълон қилинди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:20, 23.07.2015.
Ўқилди: 4893 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.