Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Теннис. Истомин Бастаддаги турнирнинг чорак финалида Бенуа Пэрга қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

24 июль куни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швециянинг Баштад шаҳрида давом этаётган турнирнинг яккалик баҳси чорак финалида кортга чиқади. Кеча тунда унинг ярим финал йўлидаги рақиби номи маълум бўлди.

Мукофот жамғармаси 439.405 еврони ташкил этувчи мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун Денис франциялик Бенуа Пэрни мағлуб этиши талаб этилади. Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 73, Пэр эса 62-ўринни эгаллаб турибди. Истомин - Пэр баҳси Тошкент вақти билан соат 17.30да бошланади.

Истомин Баштад турнирининг илк даврасида аргентиналик Диего Шварцманни 6:3, 6:4, иккинчи даврада испаниялик Николас Альмагрони 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 08:06, 24.07.2015.
Ўқилди: 3001 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.