"Барcелона" яримҳимоячиси Иван Ракитич жамоадоши Ален Халилович қийин кунларни бошдан кечираётганини маълум қилди.
"Халилович билан охири нима бўлади, билмайман. У раҳбарият билан гаплашиб, баъзи нарсаларни аниқлаштириб олмоқчи. У ҳали жуда ёш, футболчи ва шахс сифатида ўсиши керак. Унга осон бўлмаяпти", - дейди Ракитич.