"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туренинг таъкидлашича, у клубини ўзгартириш ҳақида ўйлаётгани йўқ.
"Манчестер Сити"дан кетишим ҳақида миш-мишлар жуда кўп бўлди. Клуб билан шартномам бор. "Сити"да бахтлиман. 40 ёшгача футбол ўйнай олишимга ишонаман" - дейди Туре.