«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни «Барселона» клуби шаънига илиқ сўзларни йўллади. Икки Европа гранди 25 июль куни ўзаро тўқнаш келади.
«Барселона» — ажойиб жамоа. Уларга «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси ёқмади ва яна бетакрор ўйин намойиш этишни бошлади. Улар сўнгги 10 йил мобайнида ажойиб ўйин намойиш этишмоқда.
«Барселона» энди ҳимояга алоҳида эътибор қаратмоқда ва рақибни майдоннинг иккинчи ярмида таъқиб этишмаяпти. Аммо улар қарши ҳужумда жуда хавфли ўйин намойиш этишяпти. Бу ўзгаришларда ўзи билан катта хавф олиб келадиган Месси, Суарес ва Неймарнинг ўйинларини қайд этиш жоиз», — Рунининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда, Marca.