Европада трансфер бозори анча қизғин паллага келди. Қисқа вақт ичида бир қатор гранд жамоалар бир қанча кутилмаган ва қимматли трансферларни амалга оширишди. Бугун Сизнинг эътиборингизга Испания чемпионатида бугунги кунга қадар амалга оширилган энг муҳим бешта трансферни ҳавола этамиз.
Икер Касильяс
Йўналиш: “Реал Мадрид”дан “Порту”га
Трансфер баҳоси: эркин агент
Кучли бешликни
“Реал Мадрид”нинг афсонавий дарвозабони
Икер Касильяс очиб беради. Умрининг асосий дамларини “бланкос” таркибида ўтказган испаниялик посбоннинг кетишига кўпчилик ишонмаган эди. Унинг ўзи ҳам
Флорентино Переснинг қароридан ҳайратда қолди ва тақдирга тан бериб, “Порту” клуби томон йўл олди. Узоқ йиллар давомида 1-рақам остида ҳаракат қилган Касильяс янги жамоасида 12-рақамни олди. Португалия клуби ва
Икер Касильяс ўртасида имзоланадиган шартнома муддати
икки йилни ташкил этиши ва яна
бир йил "бонус" сифатида келишувга киритилиши хақида хабар қилинган.
Марио Манжукич
Йўналиш: “Атлетико Мадрид”дан “Ювентус”га
Трансфер баҳоси: 19 миллион евро
Ўтган мавсум
“Бавария” клубидан
“Атлетико Мадрид”га келиб қўшилган
Марио Манжукич “матрасчилар” асосий таркибида ўзига жой топ олмади. Устига устак клуб тарбияланувчиси
Фернандо Торреснинг қайтиши ҳам хорватиялик ҳужумчининг асосий таркибдаги жой учун курашни янада қийинлаштирди. Шу боисдан, Марионинг ўзи янги жамоага ўтишга қаршилик қилмади. 19 миллион евролик таклиф билан “Атлетико”га юзланган
“Ювентус” ўз мақсадига эришди ва
Марио Манжукични ўз сафига қўшиб олди. 29 ёшли форвард “туринликлар” билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Марио “Ювентус”да 17-рақам соҳибига айланди
Карлос Бакка
Йўналиш: “Севилья”дан “Милан”га
Трансфер баҳо си: 30 миллион евро
Европа лигаси-2015 финалида “Севилья”га ғалаба келтирган Карлос Бакканинг жамоасидан кетишига кўпчилик шубҳа қилган эди. Аммо, клуб раҳбарияти “Милан”дан рад этиб бўлмас таклифни қабул қилди ва ҳеч иккиланмай колумбиялик футболчини сотиб юборди. Карлос Бакка “россонери” билан 4 йиллик шартнома имзолаган.
Арда Туран
Йўналиш: “Атлетико Мадрид”дан “Барселона”га
Трансфер баҳоси: 34 миллион евро
Ла Лиганинг энг шов-шувли трансферларидан бири бу –
Арда Тураннинг
“Барселона”га ўтиши бўлди. Ким ўйлабди дейсиз,
“Атлетико Мадрид” азалий рақибига маҳоратли ўйинчини сотади деб? Бироқ, пулнинг куч-қудрати нималарга қодир эканини айнан шу ҳолатда кўришимиз мумкин. 34 миллион евро ишлаб олган “матрасчилар” ушбу маблағни дарров сармоя сифатида ишлатишди. Кимга дейсизми? Буни бироздан сўнг билиб оласиз. Ҳа айтганча, “Барселона” сафида тўп суришни орзу қилган туркиялик футболчи “кўк-анорлилар” билан беш йиллик шартнома имзолаган.
Жексон Мартинес
Йўналиш: “Порту”дан “Атлетико”га
Трансфер баҳоси: 35 миллион евро
Юқорида айтиб ўтганимдек,
Арда Туранни 34 миллион еврога сотган
“Атлетико Мадрид” ушбу пулларни ғазнада сақлаб ўтирмай, дарров сармоя сифатида ишлатди. “Матрасчилар” “Порту” клубидан истеъдодли
Жексон Мартинесни харид қилишди. 28 ёшли футболчининг трансфери учун “Атлетико Мадрид” 35 миллион евродан воз кечди. Футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолади